«Фэйсбук» ўзининг янги қидирув тизимини тақдим этди

584

«Graph» қидурув тизими «Фэйсбук» ижтимоий тармоғидаги муҳим маълумотларни излаш учун яратилганини айтди интернет корпорация бошчиси Марк Цукерберг.

Цукерберг қидирув тизимининг тақдимот маросимида «Graph»нинг фақат «Фэйсбук» ижтимоий тармоғидаги маълумотларни қидириш учун мослашганини, у бутун интернетда қидирув олиб бормаслигини хабарлади «TechCrunch» портали.

«Интернет қидирув сиз сўраган нарса ҳақида маълумот бор дастакларни кўрсатади, «Graph» бўлса сизнинг сўровингизга фақат жавобларни излаш учун қаратилган», — деб Цукерберг сўзларидан иқтибос келтиради портал.

«Форбс» бизнес журналининг рус тилли нашрининг ёзишича, қидирув тизими ижтимоий тармоқ фойдаланувчисига ўзининг дўстлари ҳақидаги маълумотларни қидиришга ёрдам беради.

Бироқ, «Graph» ҳозирча фақат инглиз тилида берилган сўровларга жавоб бера олишини ёзади «Нью-Йорк Таймс» рўзномаси.

Янги қидирув маҳсулотининг яратилиши ҳақидаги миш мишлар 2012 йилнинг мартида тарқаганди. «Фэйсбук»нинг қидирув тизими ҳақидаги сўзлардан ярим йил ўтиб, ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг бу маълумотни тасдиқлади ва ширкат “қайсидир даражада” интернет қидирув бизнесига аралашмоқчи эканини билдирди.

Цукербергнинг сўзларидан сўнг, янги тезнологиялар соҳасидаги аксар экспертлар «Фэйсбук»нинг қидирув тизими яна бир интернет гигант “Гугл”га рақобат туғдиришини башорат қилгандилар.