Биринчи май туман судининг 4-июндаги қарори билан МХДҚнинг Бишкек шаҳар бошқармасининг собиқ раҳбари Нурлан Дуйшекеев 31-июлгача МХДҚнинг ТИЗОсига киритилди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати билдирди.
Суднинг матбуот хизмати у судгача текширув иши тугагунча ТИЗОда бўлишини қўшимча қилишди, бироқ куч тизимларининг собиқ ходими қайси жиноятда гумонланаётганини очиқлашмаган.
МХДҚнинг матбуот марказидан Дуйшекеевнинг ишини ҳарбий прокуратура текширишини таъкидлашди.
24.kg сайтининг маълумотига кўра, МХДҚнинг Бишкек шаҳар бошқармасининг собиқ етакчиси Elite House қурилиш фирмасининг собиқ бош директори Тимур Файзиевнинг иши бўйича ушланган. Суд Файзиевни коррупцияга аралашган деган гумон билан сиртдан қамоққа олган.
Дуйшекеев ҳақида очиқ манбаларда маълумот оз. 2019-йили у МХДҚ 8-мартда аёлларнинг ҳуқуқи учун ҳар йили ўтган тинчлик юриши иштирокчиларининг сонини камайтириш учун катта иш қилганини билдирган.
Файзиевнинг иши
27 майда бир қанча ОАВлари шахсий маълумот манбаларига таяниб, Тимур Файзиев коррупцияга аралашган деган гумон билан қўлга олинганини ёзишган.
Бироқ кўп ўтмай Файзиевни қаерда экани ҳозирда номаълум экани ва суд уни қамоққа олишга сиртдан қарор чиқаргани маълум бўлди. Суддан тасдиқлашларича, эҳтиёт чораси сиртдан қабул қилингани сабаб унинг муддати белгиланмайди.
Агар Файзиев қўлга олинса, унда у ЖЎДҚга қарашли №21 муассасага юборилади — бу ТИЗО-1. Терговнинг Файзиевга қизиқиши кимнинг ишига боғлиқ экани номаълум.
Бироқ бунгача Бишкекнинг собиқ мери Азиз Суракматов қўлга олинган. Собиқ шаҳар раҳбари ноқонуний бойишда гумон қилинмоқда — тергов версияси бўйича, Суракматов пойтахтда мер бўлганда мериянинг айрим ходимлари ва йирик қурилиш компаниясининг вакиллари билан бирга коррупция схемани тузиб, муниципал ерларни тижорий муассасалар ва кўп қаватли уйларни қуриш учун беришда гумон қилинмоқда.