Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жалалидин Рахматуллаев 8-июндаги брифингда Ўш шаҳри ва Ўш вилояти «қизил зонага» кирганини билдирди. Унинг айтишича, мазкур ҳудудларда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони кескин кўпаймоқда.
«Охирги суткада Ўш шаҳрида коронавируснинг 50 лаборатория тасдиқлагани ҳолати аниқланди. Ўш вилоятида 32 янги ҳолат — унинг 28ни лаборатория тасдиқлаган, тўрти клиник-эпидемиология симптомлари билан рўйхатга олинди», — деб тушунтирди у.
Рахматтулаевнинг айтишича, бунгача «қизил зонада» Бишкек шаҳри, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида бўлган.
Ҳудудларни зоналар бўйича бўлиштириш икки кўрсаткич билан бўлади. Биринчиси, R-репродукциянинг кўрсаткичи, бошқача айтганда бемор одамнинг алоқада бўлган одамларга юқтириш тахминининг сони. Иккинчиси, коронавируснинг сўнгги ҳафтада 100 минг одам орасида тарқалиши.
Бу орада Ўш шаҳрининг Алишер Навоий номидаги мактабида туну кун ишлаган стационар ташкил қилинди. Бундай стационарлар Ўш вилоятининг бошқа туманларига ҳам очиш режалаштирилган.
Бугунги кунда Ўш шаҳрининг касалхоналарида 142 бемор даволанмоқда — уларнинг саккизи ўта оғир аҳволда.
Бир суткада коронавируснинг 379 янги ҳолати аниқланди — инфекция ўлкада умумий 107 714 кишида қайд этилган. Уларнинг орасидан 101 033 киши соғайиб, 1 859 бемор вафот этди.