7 июнда коронавируснинг янги 362 ҳолати аниқланди. Унинг орасида лаборатория тасдиқлагани — 335, клиника-эпидемиология тасдиқлагани — 27. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 209;
- Чуй вилоятида — 30;
- Иссиқкўл вилоятида — 16;
- Ўш шаҳрида — 39;
- Ўш вилоятида — 39;
- Жалолобод вилоятида — 19;
- Талас вилоятида — 3;
- Баткен вилоятида — 9;
- Норин вилоятида — 7.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий 107 335га етди.
Бир суткада 275 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 187, Чуй вилоятида — 50, Ўш шаҳрида — 18, Ўш вилоятида — 5, Иссиқкўл вилоятида — 6, Жалолобод вилоятида — 9 бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 100 722 киши касалликни енгди. Шифохоналарда 1 732 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 493 киши оғир, 109 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 1 914 киши даволанмоқда.
Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 3 822.
Бундан ташқари, сўнгги суткада Бишкек шаҳрида — уч, Чуй вилоятида — икки COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 958 киши ўлди.
Шунингдек, бир кеча-кундузда 14 тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани хабар қилинди. Ўш, Жалолобод, Иссиқкўл, Норин ва Талас вилоятларида — биттадан, Ўш шаҳрида ва Баткен вилоятида — иккитадан, Бишкек шаҳрида — беш. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 756га етиб, улардан 4 624 ходим соғайди.