МХДҚ: Қуролни эҳтиётсизлик билан қўлланиш сабаб жароҳат олган иккинчи ҳарбий вафот этди

216
Сурат: «CABAR» нашри

Баткен туманининг Самарқандек қишлоқ ҳукуматига қарашли Паски-Арик қишлоғида ўқдан яраланган иккинчи ҳарбий вафот этди. Бу ҳақда МХДҚнинг чегара хизмати 3 июнда маълум қилди.

Чегара хизматидан 1 июнда «қуролдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш» туфайли бир ҳарбий ҳалок бўлиб, иккинчиси жароҳатланганини билдиришган. Муассасадан мазкур воқеа бўйича тўлиқ маълумот беришмаган. Бироқ тегишли органлар текширув олиб бораётганини билдиришган.

Бироқ «Турмуш» нашри ўз манбаларига таяниб, 19 ёшли аскар 20 ёшдаги чегара хизматининг ефрейторига «АК-47» автоматидан ўқ отганини маълум қилган. Натижада бир ҳарбий ҳалок бўлиб, иккинчиси Баткен вилоят касалхонасига етказилгани маълум қилинган. «Кактус» нашри эса қуролдан икки чегарачининг ўртасидаги келишмовчиликлар сабаб фойдаланилганини ёзган.