Алкогол ва тамаки маҳсулотларига мажбурий рақамли макилаш киргиилади — ДСХ

Қирғизистонда 1 июлдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситалари билан мажбурий равишда маркирлаш жорий қилинади. Бу ҳақда Давлат солиқ хизматидан билдиришди.

Муассасанинг маълумотига кўра, маркирлашнинг GTIN-кодини олиш учун бу товарларнинг фойдаланувчилари билан импорт қилувчилар GS1 Kyrgyzstan маҳсулотни рақамлаш ассоциациясига кириши керак.

Шундан сўнг улар «Альфа Телеком» Миллий маркирлаш оператори билан маркирлаш коди билан таъминлаш хизматини кўрсатиш бўйича шартнома тузиши керак. Шундан сўнг маркирлаш коди буюртма қилиниб, уларни товарга туширилиши аниқланади.

Солиқ хизматидан 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб республика ҳудудида маркирланмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айланиши тақиқланади.

«Рақамли маркирлаш фойдаланувчи товар бўйича барча маълумотни олишга имкон беради: ишлаб чиқарган корхонанинг номи, чиққан куни ва вақти, яроқлилик муддати, артикул ва стандарт рақами. Маълумотлар давлат маълумот тизимида сақланади», — деб айтилади товарларнинг маркирлашнинг «Текшер» расмий сайтида.

Солиқ хизматининг маълумотига қараганда, Қирғизистондаги товарларни маркирлаш системаси «СМАРТ Салым» солиқ процедураларини фискаллаштириш дастури асосида бормоқда.