Президент маслаҳатчиси Рамзан Кадировга от буюмларини совға қилди

298
Сурат: «Грозный информ» нашри.

Президент Садир Жапаровнинг маслаҳатчиси Руслан Кидирмишев 26-майда Чеченистон президенти Рамзан Кадиров билан учрашди. У Кадировга қирғиз ҳунармандларининг қўлида ясалган от буюмларини совға қилди.

Кидирмишев учрашув ҳақида ўзининг инстаграм саҳифасида маълум қилиб, учрашувнинг мақсадини очиқламади. Бироқ у Кадировни «яқин орада Қирғизистонда кўришни умид қиламиз» деб ёзди.

«Россиянинг қаҳрамони, мен ҳурмат қилган қадрли акам, доим илиқ ва чин юракдан қабул қилганингизга миннатдорчилик билдираман», — деди у.

Чеченистоннинг «Грозный информ» нашри Кадиров Кидирмишевни Жапаровнинг маслаҳатчиси бўлиб тайинлангани билан «табриклаганини» ёзди, шунингдек, Кидирмишев орқали Садир Жапаровга «салом ва миннатдорчилик» йўллаганини билдирди.

«Норасмий шароитда биз одатдагидай ҳудудларимизнинг муваффақиятлари ҳақида сўзлашдик. Дунёдаги сўнгги воқеалар бўйича фикр алмашиб, турли ҳаётий мавзулар ҳақида суҳбатлашдик. Бу унинг ўзига ҳослиги эди», — деган Кадиров нашрига берган интервьюсида.

38 ёшдаги Руслан Кидирмишев 7-майда президент Садир Жапаровнинг жамоатчилик маслаҳатчиси бўлиб тайинланган. Кидирмишев — тадбиркор, спорт устаси, «Аралаш жанг» WEF Global жаҳон федерациясининг президенти. Шунингдек, «Бакубат келечек» ҳайрия ташкилотини бошқаради.