Ўш: 1-синф ўқувчиси Оқбура каналига тушиб кетиб вафот этди

339

Иллюстративдик сурат

Ўш шаҳрида  8 ёшли бола Оқбура каналига тушиб кетиб вафот этди. Ўқувчининг ота-онаси боланинг танасини суд-тиббий экспертизасидан ўтказишдан бош тортди.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Абсаттар Тавакаловнинг айтишича, воқеа 20-майда содир бўлган. 1-синф ўқувчиси шаҳардаги Жолон Мамытов номли мактабда ўқиб келган. У мактабдан чиқиб, уйига кетаётиб йўлдаги каналга тушиб кетган.

«Уни сувга тушиб кетганини кўриб қолган синфдошлари ўқитувчиларга айтган. Ўқитувчилар қутқарув хизматини чақирган. Сувдан эса ўқувчини Толойкон қишлоғининг турғунлари олиб чиққан. У бир чақирим нарига оқиб борган», — деди Сыдыков.

Мазкур факт КЖБРга «фалокат» моддаси бўйича қайд этилган.

Шу йилнинг 12-апрелида Талас областининг Бакай-Ата районидаги Озгориш қишлоғида икки яшар Рамзан Айткулов ҳам Талас дарёсига чўкиб кетган. Унинг танасини ФҲМ ўн кунлик қидирув ишларидан кейидн ҳам топа олмаган. Натижада жасад топилмаганлиги учун қидирув тўхтатилган.

Бир ой аввал Лайлакнинг Арка қишлоғининг тўрт ёшдаги фуқароси Абидин Турсунбаев каналга оқиб кетган. Унинг умрини сақлаб қолиш учун Кулунду қишлоғининг шифохонасига етказиш керак бўлган. Бироқ қирғиз-тожик чегарасидаги отишмалар туфайли йўлдан ўтишнинг имкони бўлмаган. Норасида касалхонага етмасдан вафот этган.

Қирғизистонда 2019-йили 148 киши сувга чўкиб кетган — улардан 25таси ёш болалар бўлган. 2020-йилга қарата расмий статистика эълон қилинмаган.

Муаллиф: Нурпейил Ашур қизи