Миллий хавфсизлик давлат комитети Бишкек шаҳрининг собиқ мери Азиз Суракматовни коррупция ҳамда ноқонуний бойишда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда махсус хизматнинг матбуот хизмати 27 майда билдирди.
Маълумотга кўра, Суракматов мериянинг айрим ходимлари ва қурилиш компаниялар вакиллари билан бирга коррупцион схема тузган, муниципал ерларни тижорий муассасалар ҳамда кўп қаватли биноларни қуришга беришда гумонланмоқда.
«Шунингдек, Азиз Суракматов хизмат вазифасидан фойдаланиб, ўзига алоқадор инсонларга тегишли қурилиш компанияларга қарашли ҳужжатларни бердириш учун мериянинг баъзи бир ходимларига ва қурилиш ишларини назорат қилувчи органларга босим ўтказиб келган[...] Суракматов ҳамда унинг яқинларини фаоллари асосий даромадларсиз тез ўсган ва унинг суммаси 50 млн долларга баҳоланади», — деб билдирди МХДК маълумотида.
Гумондор 26 майда МХДКнинг вақтинчалик ушлаб туриш жойига киргизилди.
Азиз Суракматов 2018 йилнинг август ойида Бишкек мериясига етакчилик қилган ва 2020 йилнинг октябридаги тўнтаришдан сўнг у ўз хоҳиши билан хизматдан кетган.
Суракматов етакчилик қилган Халқ-Демократик партияси (ХДП) 11 апрелда ўтган Бишкек шаҳар кенгашида иштирок этиб, дастлабки ҳисоботлар бўйича 10 фоиз овозга эга бўлган. Партия шаҳар кенгашидаги 8 мандатга эга бўлиши керак эди.
Шу билан бирга Марказий сайлов комиссияси 19 апрелда ХДПни сайловдан четлатиб қўйган. Бунга партиянинг вакиллари сайлов куни овозларни сотиб олишда гумонланаётгани сабаб бўлди.
Кейинроқ Бишкек ҳудудий сайлов комиссияси «Эмгек» ва «Ак-Бата» партияларини ҳам четлатиб, сайлов натижасини яроқсиз деб топган. Марказий сайлов бу қарорни қўллаган.