Иқтисод ва молия вазирлиги 17 майда «Вақтинча четдан бошқарувчини тайинлашнинг тартибини тасдиқлаш ҳақидаги» қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқди.
Қонун лойиҳасига кўра, вақтинча четдан бошқарувчи тоғ-кон қазувчи компаниянинг узлуксиз фаолиятини таъминлаши керак. Вақтинчалик четдан бошқариш агар бу компаниянинг раҳбарияти ишнинг таъсир қилиш ҳудудларида ишлаган одамларнинг ҳаётига ва соғлигига хавф солган экология бузилишларни бартараф қилиш учун чора кўрмаса киритилади.
Ким вақтинча бошқарувчи бўла олади?
Четдан бошқарувчи министрлар кабинети раиси томонидан Давлат мулкни бошқариш фондининг таклифи билан тайинланади. Бу хизматга жисмоний ва юридик шахслар ҳам тайинланиши мумкин.
Жисмоний шахснинг қирғиз фуқаролиги, иқтисод, юридика ёки техника тармоғида олий таълими, беш йилдан кам бўлмаган вақтда раҳбарлик лавозимида ишлаган, ер хазинасидан фойдаланиш тармоғида тажрибаси бўлиши керак.
Шунингдек юридик шахсларга нисбатан ҳам критерийлар бор. Бошқарувчи компания Қирғизистон қонунлари асосида рўйхатдан ўтган, консультациявий ва консалтинг хизматлар тармоғида ишлаган ва кон тармоғида тажрибаси бўлиши керак.
Вақтинча бошқарувчининг қандай ваколатлари бор?
«Вақтинча бошқарувчига жамиятнинг ижрочи органининг барча ваколатлари берилади», — деб ёзилган ҳужжатда.
Унга кўра, бошқарувчи компаниянинг барча моддий манбаларига эгалик қилади, компанияни қайта рўйхатдан ўтказиб, қайта уюштириб, шу билан бирга фаолиятини тўхтата олади.
Бундан ташқари, у меҳнат, барча фуқаровий-ҳуқуқий, ташқи иқтисодий шартномаларни туза олади. Юридик шахснинг номидан ишончномасиз ишлайди ва ишчиларга, учинчи томонга ишончномаларни беришга ҳақли. Давлат органларида, суд ва бошқа органларда юридик шахснинг номидан чиқади.
Ҳужжатга кўра, бошқарувчи компаниянинг фаолияти ҳақидаги барча маълумотларни тўсқинликларсиз олишга ва бевосита эгалик қилишга ҳақли, у барча бухгалтерлик ҳисобларни, ҳисоботларни ёки компаниянинг ишига тегишли бўлган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга ва ўзининг назоратига олишга ҳақли.
Шунингдек, у барча чиқувчи ҳужжатларида (хатларда, ҳисоб-фактураларда, шартнома, молиявий ҳужжатлар ва бошқалар) компанияда четдан бошқарув қонун-қоидаси киритилгани ҳақидаги маълумотни борлигини назорат қилишга мажбур.
Шу билан бирга «компаниянинг ташкилотчилари, ҳиссадорлари, етакчилари ва ходимлари четдан бошқарувчига унинг функциявий вазифаларини бажаришга ҳар томонлама ёрдам бериши керак». Четдан бошқарувчи қуйидаги ҳолларда ўз вазифаларини бажаришдан бўшатилиши мумкин, агар:
- Ариза берса;
- Ташқи бошқарувчининг вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланса ёки пайдо бўлса;
- Унга нисбатан жиноий иш бўйича суднинг ҳукми қонуний кучга кирганда.
«Четдан бошқарувчи ташқи бошқарув қонун-қоидаси тугагандан кейин министрлар кабинетига ўз ишининг натижалари ҳақида ҳисобот беради», — деб айтилган ҳужжатда.
Қумтўр атрофидаги сўнгги воқеалар
Парламентда 17 майда Қумтўр конига ва олтин қазувчи «Қумтўр Голд Компани» ишхонасига боғлиқ навбатдан ташқари йиғин ўтган. Унда 91 депутат «Қумтўр»га вақтинча ташқи бошқарувчини тайинлашга розилик берган — бу масалани махсус комиссия овозга қўйган эди.
Қумтўр — Иссиқкўл вилоятида жойлашган Марказий Осиёдаги энг йирик олтин кони, унинг майдони 26,3 минг гектарни ташкил қилади. Конни 1992 йилдан бери канадалик Centerra Gold Inc. Компанияси ишлатади. Қирғизистон бу компаниянинг 26% улушига эгалик қилади.
Аввалроқ Жогорку Кенеш уч ўқишда «Акционерлик жамиятлари ҳақидаги» қонунга ва Жиноят кодексига ўзгартиришларни қабул қилган.
Қонун лойиҳасини депутатлар Акилбек Жапаров ва Бактибек Турусбеков таклиф қилишган. Шу билан бирга «Қумтўр» ишхонасининг фаолиятини текширган давлат комиссиясининг етакчиси — Акилбекбек Жапаров.
Мазкур қонун лойиҳасига кўра, ҳукумат хусусий компанияга, агар у ишнинг таъсир этиш ҳудудларида одамларнинг ҳаётига хавф солиб, экология ва енгил-саноат хавфсизлиги меъёрларини бузса вақтинча бошқарувни киритади. Президент Садир Жапаров бу қонун лойиҳаси маъқуллангандан кейин қўл қўйган.
Бишкекнинг Октябрь туман суди 7 майда олтин ишлаб чиқарган «Қумтўр Голд» ишхонасини давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириб олишга қарор қилган. Тўрт фуқаро Қумтўр конини ишлатишда Давидов ва Лисий музликларига коннинг қолдиқларини тўплашни ноқонуний деб топишни талаб қилиб судга мурожаат қилган.
Ўз навбатида Centerra Gold акционерлик жамияти 16 майда Қирғизистон ҳукуматини Арбитраж судига беришини билдирган.
Канаданинг компанияси судда «Қумтўр Голд Компани» шуба корхонасида қирғиз ҳукуматининг четдан бошқарувчини киритиш ҳаракатига ва уни яқинда қўйилган жарима ва солиқ даъволари бўйича тақиқларини бекор қилишни кўзлайди. Centerra Gold Inc. Буни Қирғизистон ҳукумати Қумтўр бўйича инвестициявий шартномани бузмоқда деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) давлат компаниясини «ютиб олиши» Қирғизистон иқтисодини қайта тиклашни ҳам, республиканинг инвесторлар олдидаги обрўсини ҳам тушириб, хавфга олиб келишини билдирган.