Бишкекнинг Октябрь туман суди 14 майда «Кумтўр Голд Компани» ишхонасини ҳам 2,1 млрд сом тўлаб бериш мажбуриятини қўйди. Бу ҳақда Олий суднинг матбуот хизмати билдирди.
Муассасанинг маълумотига кўра, бу компаниянинг суғурта солиқлари бўйича қарзларининг суммаси. Олтин ишлаб чиқарувчи компанияга нисбатан даъво аризасини Солиқ хизматининг Бишкек ва Чуй вилояти бўйича йирик солиқ тўловчиларини назорат қилиш бўйича бошқармаси берган. Бундан ташқари, суд «Кумтўр»дан давлатнинг фойдасига 2 млрд 10,5 млн сом миқдорида давлат солиғи ундирилганини билдирди. Тўловнинг умумий миқдори 2 млрд 116,2 млн сомни ташкил қилган.
«Томонлар мазкур қарорни 30 кун ичида аппеляция инстанциядаги судга шикоят қила олишади», — деб қўшимча қилишди суддан.
Музликларга боғлиқ «Кумтўр»га қарши суд ва давлат комиссиясининг қарори
Шу йилнинг 7 майида Октябрь туман суди давлатнинг фойдасига «Кумтор Голд Компани» ишхонасидан 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириш бўйича қарор чиқарган.
Унда тўрт фуқаро Қумтўр конини ишлатишда Давидов ва Лисий музликларига коннинг қолдиқларини тўплашни ноқонуний деб тан олишни талаб қилиб судга мурожаат қилган. Суд даъво аризаси билан мурожаат қилган даъвогарларнинг иккиси одамни гаровга олиш иши бўйича айбланувчи қатори ўтишган — бу ишда президент Садир Жапаров ҳам фигурант бўлган.
12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси олтин қазувчи компаниядан 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириб олиш кераклигини билдирган. Бу сумманинг ичида аввалроқ Октябрь туман суди экология бузилишлари ва давлат пошлинаси учун тўлаш мажбурияти қўйилган маблағлар ҳам бор.
Шунингдек, депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Кумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча сиртдан бошқаришни киритиш.