«Кыргызалтын» жамоаси компаниядан юз минглаб доллар чиқарилаётганини айтмоқда

255

«Кыргызалтын» очиқ ҳиссадорлик жамияти Садир Жапаровга мурожаат қилиб, компаниянинг раҳбарлари алмашгандан кейин ходимларга босим бўлаётганини айтишган. Ходимларнинг аризасини 24.kg нашри эълон қилди.

*Давлат «Кыргызалтын» компанияси Centerra Gold ишхонасининг ҳиссадори ва канадалик компаниянинг 32,9% акциясига эгалик қилади.

Ўзини президент маслаҳатчисиман деб таништирган Тенгиз Бўлтурук исмли чет ўлка фуқароси директорлар кенгашининг раҳбари Тилек Мамбеталиевнинг ёрдами билан «Кыргызалтын»га эгалик қилган. Бу ҳақда мазкур компания ходимларининг билдирувида айтилган. Шунингдек, уларнинг айтишича, Бўлтурук ходимларни қўрқитмоқда.

Сурат: 24.kg нашри

Билдирувда Бўлтурук воситачилар орқали компаниядан юз минглаган долларни чиқариб кетгани ҳақида айтилган.

«Тенгиз Бўлтурук ва у эрчитиб келган, умуман ишлаб чиқариш тармоғида ишлмаган директорлар кенгашининг раиси Тилек Мамбеталиев бошчилигидаги жамоа «Кыргызалтын»нинг ходимларининг ишдан ҳайдаласан деб қўрқитишмоқда», — деб айтилади билдирувда.

Ишхона ходимлари пул чиқариб кетишда Centerra Gold ишхонасининг директорлар кенгашидаги министрлар кабинетининг вакили Нурлан Киштобаевнинг ҳам иштироки борлигини қўшимча қилди.

Коллетив Бўлтурукни компаниянинг бир неча филиалларини ёпиб, мингга яқин ходимларни қисқартириб, тизимни ўзгартириш режаси бор деб ҳисоблашади.

Тенгиз Бўлтурук билан Нурлан Киштобаев 11 майда Centerra Gold компаниясининг директорлар кенгашига Қирғизистондан вакил қатори сайланган.

Тилек Мамбеталиев ким?

Тилек Мамбеталиев 2020 йилнинг ноябрь ойида «Кыргызалтын»нинг директорлар кенгаши етакчиси бўлиб сайланган. Шунингдек, Мамбеталиев Исхак Раззаков номидаги КТУнинг транспорт ва машинасозлик факультетининг ўқитувчиси бўлган.

Бундан ташқари, юстиция вазирлигининг реестрига кўра, Мамбеталиев KGJP Service компаниясининг етакчиси қатори кўрсатилган. Бироқ фирма нима билан шуғулланиши номаълум, бу ҳақда маълумот йўқ.