Жогорку Кенеш 6 майдаги йиғинида корпоратив бошқарув бўйича айрим қонунларга — «Ҳиссадорлик жамиятлари ҳақидаги» қонунга ва Жиноят кодексига — тузатиш киритишни уч ўқишда қабул қилди.
Мазкур қонун лойиҳаси ҳукуматга жамиятнинг маъмурий-хўжалик ишларига аралашишга имкон беради — агар у турғунларнинг ҳаётига, соғлиғига ва экологияга реал равишда хавф солса, концессионер* хавфни бартараф қилиш бўйича тегишли талабларни бажармаса.
Бундай йўл билан ҳужжатда компаниянинг молиявий, ташкилий-маъмурий, кадр ва бошқа қарорларини вақтинча четдан давлат бошқаруви имкони қаралган.
*Концессия — давлатнинг балансидаги объектларни инвесторнинг маблағи ҳисобидан тузиш ёки реконструкциялаш ҳақида шартноманинг бир тури. Унга кўра, инвестор объектини ишлатиб, ундан тушган маблағни ўзи олади. Бироқ маълум муддатдан кейин қайтариб беради.
Концессион келишув — давлат ва хусусий ҳамкорликнинг формаси, икки томонлама қулай шартда хусусий секторни давлат мулкини бошқаришга аралаштириш.
Қонун лойиҳасини депутатлар Акилбек Жапаров билан Бактибек Турусбеков таклиф қилган.
Мазкур қонунни рўйхатдан ўтган 100 депутатнинг 98 нафари қўллаб, иккиси қарши овоз берган.
Бошида қонун лойиҳаси кун тартибига киритилган эмас, бироқ депутат Жапаров Кумтўр** бўйича давлат комиссиясининг номидан парламент спикери Талант Мамитовдан мазкур қонун лойиҳасини кун тартибига қўшишни сўраган.
«Ҳиссадорлик жамиятлари ҳақидаги қонунга ва Жиноят кодексига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритишни бугун учинчи ўқишда қабул қилишни сўраймиз. Бизнинг иқтисод ва фискал сиёсат бўйича қўмитада сўровнома йўли билан тугатдик. Биз Гулшат Кадировна билан биргаликда бир марта кўриб чиқдик. ЖКнинг 6 фракцияси қўллади. Кун тартибига киритишни ва овозга қўйишни сўраймиз», — деб мурожаат қилди Жапаров.
**2021 йилнинг февраль ойида «Республика — Ата-Журт» фракциясининг ташаббуси билан Кумтўрни текшириш бўйича депутатлар комиссияси тузилган. Комиссиянинг етакчиси қилиб Акилбек Жапаров тайинланган.
Март ойининг бошида Centerra Gold Inc томонидан бошқарилган «Кумтор Голд Компани» ишхонаси депутатлар комиссиясининг ва бошқа давлат органларининг текшируви ишхонанинг фаолиятига тўсқинлик қилаётганини билдирган. Ишхонанинг мурожаатида, «Кумтўр»нинг ишин текширган давлат комиссиясининг раиси Акилбек Жапаров «Кумтор Голд Компани» ишхонасининг раҳбарлигидан комиссиянинг аъзоларига вақтинча офис, ташкилий техника ва барча ҳужжатларга чекловсиз йўл беришни илтимос қилаётганини айтишган.
Шунингдек, мурожаатда Жогоку Кенешнинг яна тўрт ой вақти қолгани сабаб уни комиссия тузишга ваколати йўқлиги айтилган. Бундан ташқари, компания, парламент «давлатнинг ҳаёти учун муҳим техник функцияларни» бажара олади деб ҳисоблайди.
«Бугунги кунда компаниялар ўзларининг асосий ишини ташлаб давлат органларининг сўровларига ва текширувларига жавоб бериб ўтириши керакдек сезишмоқда. Бундай вазиятда ривожланиш ҳақида айтишни ҳожати йўқ», — деб айтилади ташкилотнинг билдирувида.
Бу «Кумтўр»нинг ишини текшириш бўйича Жогорку Кенеш томонидан тузилган биринчи комиссия эмас. Президент Курманбек Бакиев тахтдан қулатилгандан кейин халқ вакиллари 2012-2013 йиллари компаниянинг ишини текшириш бўйича депутатлар ва давлат комиссияларини тузишган. Бу комиссияни амалдаги президент Садир Жапаров бошқарган.
Текширувдан кейин комиссия 2009 йили Бакиев вақтида имзоланган шартнома «давлат манфаатларига тўғри келмаслигини» ва уни қайта кўриб чиқиш керак деган қарор чиқарган. Қирғизистон ҳукумати билан Centerra Gold Inc компанияси ўртасидаги кўп вақт давом этган сўзлашувлардан кейин 2017 йили стратегик шартнома имзоланган. Унда ишхона атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун тўловларни кўпайтиришга рози бўлган.
Музокаралар қандай ўтган?
Депутат Акилбек Жапаров қонун лойиҳаси парламентда муҳокама қилинаётганда мазкур ҳужжат концессион шартнома асосида ишлаган кон қазувчи компанияларга тегишли эканини билдирган.
«Концессион ишхоналар ва концессиялар ҳақидаги қонунга кўра, агар компания ўз фаолиятида одам ҳаётига ва соғлигига хавф солса ёки зарар берса, унда бу ишхонага уч ой вақтинча сиртдан бошқариш киритиш имкони бор. Биз сиртдан бошқарувчи етакчини министрлар кабинети аниқлайдиган қилиб белгилаб олишни таклиф қиламиз. Шунингдек агар ишхона сиртдан бошқаришга тўсқинлик қилса 5-7 йилгача жазо киритамиз», — деди депутат.
У Қирғизистонда биргина шундай компания борлигини таъкидлади. Депутат Дастан Бекешев мазкур қонун лойиҳаси «Кумтўр»га тегишлими деб сўради.
«Мен атайин айтмаяпман. Агар сиз айтгингиз келса, айтинг», — деб жавоб берди Жапаров.
Ўз навбатида Бекешев ҳиссадорлик жамиятлари ҳақидаги қонунга тегмасдан, бошқа маҳсус қонун чиқарса яхши бўлишини айтди. Жапаров бу бошқа компанияларга таъсир қилмайди деб жавоб берди. Сабаби қонун лойиҳасининг 3-моддасида «қонунда қаралган ўзгаришлар ўзининг кон бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини концессион ишхоналар ва концессиялар ҳақидаги қонунга кўра, амалга оширган ҳиссадорлик жамиятларига тегишли» деб ёзилган.
Депутат Бекешев, агар Қирғизистонни жаҳон миқёсидаги босқинчи деб аташса, уни салбий таъсири тегмайдими деб сўради.
Жапаров бунга дунё ҳамжамияти қандай реакция қилишини билмаслигини айтди.
«Биз халқаро миқёсда қандай реакция бўлишини билмаймиз. Бироқ биз ўзимизнинг қонунга мувофиқ, қонунларни қабул қиламиз ва амалга оширишга тўлиқ имконимиз бор», — деди у.
Депутат ҳозир судда «Кумтўр»га нисбатан 3 млрд 200 млн долларни ташкил қилган экологик даъво қаралаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, кон ишлай бошлагандан бери 9 киши ўлган, бироқ товон тўлангандан кейин ишлар ёпилган. Бироқ айрим ишлар қайта кўрила бошлади.
Бекешев давлат томондан ташқи бошқарувчини ким, қандай критерийлар билан танлайди деган савол берган. Жапаров қонун бўйича уларни министрлар кабинети тайинлайди деб жавоб берган. Унинг айтишича, ҳукумат қонунни ва критерийларни тасдиқлаш ҳуқуқини олади.
Бекешев номзодларнинг моддий ва юридик йўналишда билими бўлиши керак деган критерийни қўшиб қўйса яхши бўлишини айтди.
«Бундай йирик компанияларни бошқаришга имкони етадиган одамлар озлигини ўзингиз биласизлар. Тажриба борми, халқаро миқёсдаги мутахассислиги қандай экани аниқ ёзилган. Ташқи бошқарувчига халқаро даражадан кам бўлмаган талаблар бўлади», — деб жавоб қайтарган Жапаров.
Қонун лойиҳаси нимани тушунтиради?
Қонун лойиҳасига кўра, амалдаги ҳиссадорлик жамиятлари ҳақидаги қонун яна бир модда билан тўлдирилади. Агар компания конларни ҳимоя қилиш талабларини, қонунда тасдиқланган экологик ва ишлаб чиқариш меъёрларини бузса ёки иш таъсир қилувчи ҳудудда яшаган одамларнинг ҳаётига хавф солса, келтирилган зарарни бартараф қилиш учун ҳеч қандай чора кўрмаса, унда «жамиятни бошқариш органларининг ваколатлари ер хазинасидан фойдаланиш ҳуқуқий тўхтатилган вақтгача тўхтатилади деб ёзилган».
Бундай ҳолда компанияни бошқарув органларига одамларнинг соғлигига ва ҳаётига келтирган хавфни бартараф қилиш бошқа, маъмурий-хўжалик ва молиявий фаолият бўйича қарорларни қабул қилиш тақиқланади.
«Жамиятнинг иқтисодий фаолиятини давом эттириш мақсадида, Министрлар кабинети томонидан ер хазинасидан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарордан фойдаланиш муддатига вақтинча четдан бошқариш киритилади», — деб ёзилган қонун лойиҳасида.
Вақтинча четдан бошқарувчини министрлар кабинетининг раҳбари тайинлайди, у жисмоний ва юридик шахс бўлиши мумкин. Сиртқи бошқарувчига компаниянинг ижрочи органининг ваколатлари берилади ва у «хизмат кўрсатувчи банкнинг юрисдикциясига қарамай» шунинг барча банк ҳисобларини бошқара олади.
Шунингдек, ҳужжатда вақтинча сиртдан бошқариш вақтида ўрта ва қуйи босқичдаги ходимларнинг меҳнат маоши ўз вақтида берилиши керак деб белгиланган. Вақтинча четдан бошқарувчи ходимларга маош тўлаш учун жамиятнинг моддий маблағларини шу мақсадда назорат қилишга ҳақли, реал бошқарув органлари бунга тўсқинлик қилмаслиги керак.
«Жамиятни вақтинча четдан бошқариш вақтида ҳиссадорларнинг умумий йиғини ва директорлар кенгаши нусхаларни, буйруқларни ва истимосномалар туридаги бошқа кўрсатмаларни вақтинча четдан бошқарувчига бериш йўли билан жамиятни амалдаги бошқарув ишига аралашишга ҳуқуқи бўлмайди», — деб ёзилган қонун лойиҳасида.
Бу қонун лойиҳаси бузилган вақтда уни бузган одам III категориядаги озодликдан маҳрум қилиш чораси билан жазоланади — беш йилдан етти йилгача кесилади.
Қонун лойиҳасининг асосномасида ҳужжат «экологик ва енгил саноат хавфсизлигини, одамларнинг ҳаётига ва соғлигига хавфли таъсир кўрсатувчи ҳудудларда ишлаётган ва яшаётган одамларнинг ҳаёти ва соғлигини таъминлаш» мақсадида ишлаб чиқилгани айтилади.
«Айрим масъулиятсиз компанияларнинг ер хазинасини ҳимоя қилиш ва енгил саноат хавфсизлик муҳитидаги талабларни бузган ҳолатлар бор, бу эса одамларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф солмоқда. Қонунларнинг талабларига кўра, масъулиятсиз муносабат экологияга ва халқнинг соғлигига зарар қилмоқда», — деб ёзилади ҳужжатда.
Ташаббусчилар бузилишларни бартараф қилиш учун компанияга таъсир қилишни бундан бошқа механизмлари етарли даражада самарали бўлмаётганини таъкидлашади. Шу сабаб ер хазинасидан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиб туриш вақтига четдан бошқаришни киритиш, ва у олиб келган хавфни бартараф қилишни кафолати бўлади.
Маълумотномада ёзилишича, ер хазинаси ҳақидаги қонунда давлат томонидан ер хазинасидан фойдаланишни 3 ой муддатгача тўхтатиб туриш имкони қаралган.
1) ер хазинасини ҳимоя қилиш, экологик ва енгил саноат хавфсизлиги талаблари бузилганда ва ер хазинасидан фойдаланишга боғлиқ ишларнинг таъсир зонасида ишлаган ва яшаган одамларнинг ҳаётига ёки соғлигига хавф солганда;
2) геологик, тоғ-кон ишларининг бажарилиши ва фойдали кон заҳираларининг ҳаракати ҳақида ҳисоботларни белгиланган муддатда бермаганда ёки ҳисоботларда нотўғри маълумотлар бўлса;
4) ер участкасини рекультивациялаш учун маблағларни тўплаш бўйича талаблар бажарилмаганда;
5) бонусни ва лицензия тўловларини тўлаш муддатларини бузганда;
6) ер хазинасидан фойдаланиш бўйича ваколатли давлат органига белгиланган муддатда лицензиатнинг (юридик шахснинг) қатнашчилари алмашгани ҳақида маълум қилмай, агар алмаштириш солиқ қонунларига кўра бонус тўлашга олиб келса.
Шунингдек, ҳужжатда ҳукумат икки ойлик муддатда қонун келиб чиқувчи чораларни кўриши керак деб ёзилган.
«Ҳукумат ўзининг акти билан ер хазинасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтагандан кейин вақтинча четдан бошқаришни киритиш тартибини аниқлаши керак ва ўзининг меъёрий-ҳуқуқий актларини таклиф қилинаётган қонун лойиҳасига мослаши зарур», — деб ёзилган маълумотномада.
Ташаббусчилар жамоатчилик муҳокамаси натижасида қонун лойиҳасига огоҳлантиришлар келмаганини қўшимча қилди.
Уларнинг маълумотига кўра, лойиҳа маҳаллий қонунларга, Қирғизистон иштирокчиси бўлиб ҳисобланган халқаро шартномаларга қарама-қарши келмайди. Бундан ташқари, уни қабул қилиш бюджетдан қўшимча маблағ талаб қилмайди.
Centerra Gold қандай реакция қилди?
Канаданинг Centerra Gold*** компанияси парламентда қабул қилинган қонун лойиҳасига жавоб қатори 8-майда ўзининг билдирувини эълон қилди.
Ишхона ҳолат билан танишлигини тушунтириб, унга «2009-йили қайта кўриб чиқилган Кумтўр бўйича шартномани бузишга ҳаракат қилган Қирғизистондаги бошқа қонун лойиҳалари ва қарорлари ҳам маълум» эканини айтган. Бироқ бу қонун лойиҳалари қайси стадияда экани компанияга номаълум.
Билдирувга кўра, стратегик шартнома Centerra Gold ва «Кумтор Голд Компани» ишхонасини ҳозирда изга солинмаган барча даъволардан халос қилиш, унинг орасида музлиқда ишлаб чиқариш қолдиқларини сақлаш сабаб атроф-муҳитга келтирилган зарар ўрнини тўлдириш қаралган.
Бундан ташқари, Centerra Gold ишхонаси Давлат солиқ хизматининг 2015-2020-йиллари ўтказган солиқ текширувларининг натижасини олган. Дастлабки маълумотларга қараганда, «Кумтор Голд Компани» ишхонасидан дивидендларни, меҳнат ҳақиларини чегиришда ва ижтимоий суғурта тўловларини ушлаб қолиш учун аввалги солиқ тўлаш билан бир хил асосда, қўшимча $170 млн тўлаш мажбурияти қўйган.
Ишхона билдиришича, уларга аудитнинг охирги натижасида кўрсатилган сумма олдин эълон қилинган сумма билан тўғри келадими йўқми номаълум.
«Кумтор Голд Компанинин» билдирувида компания қонунларни ва келишувларни аниқ бажариши белгиланган. Қумтўрнинг экологик кўрсаткичи халқаро стандартларга тўғри келади ва кўп марталик аудитдан ўтган. Унинг ичида Қирғизистон ҳукуматининг ҳусусий консультанти томонидан ўтган аудит ҳам бор.
«Компания Кумтўр конини ишлатган деярлик 30 йил оралиғида Қирғизистон ҳукумати билан яқин ва конструктив диалогдан яхши натижа олди. Centerra олдингидай 2009-йили оқайта кўриб чиқилган лойиҳали келишувларга мувофиқ ҳамкорлик қилиш ниятида. Унда барча тортишувлар зарур бўлса халқаро арбитраж сули орқали ҳал қилиниши қаралган», — деб таъкидлади компаниядан.
Centerra Gold билдиришича, давлат тўловлари бўйича ҳозирги ёки аввалги юридик талаблар, Кумтўр конига қонунлардан фойдаланиш ва бошқа даъволар ишхонага теъсир қилмасдан ҳал қилинишига кафолат йўқ.
*** Кумтўр — Қирғизистондаги энг йирик олтин кони, унинг майдони 26,3 минг гектарни ташкил қилади. Конни 1992-йилдан бери канаданинг Centerra Gold Inc. Компанияси ишлатади. Қирғизистон бу компаниянинг 26% улушига эгалик қилади. Компания атрофида бўлаётган сўнгги воқеалар сабаб уларнинг акциялари 30%га арзонлаган.
Жамоатчилик билан бизнеснинг реакцияси
Халқаро тадбиркорлар кенгаши* (ХТК) 7-майда парламентда шу қонунни қабул қилиниши бўйича билдирув тарқатди. Унда ҳужжат «маълум бир ҳолатда ҳукуматга маълум бир субъект фаолиятини тўлиқ назоратига йўл беради» деб таъкидланган.
Тадбиркорлар кенгашидан маълум қилшларича, қонун лойиҳаси асосида кирган ўзгаришлар кон ишлатиш ҳуқуқини концессион шартнома асосида амалга оширган ҳиссадорлик жамиятларига тегишли. Бундай ҳолатда Қирғизистонда биргина ишхона ишлайди — бу «Кумтўр Голд Компани».
«Қонун лойиҳасини матнини ОАВдан ўқигандан кейин биз қойил қолдик ва буни узоқ муддатга чўзиладиган салбий натижаларга олиб келувчи қонунсиз ўзбилармонлик қатори қабул қилдик. Бу нарса ер хазинасидан фойдаланишда тўсқинликларга, техника хавфсизлигини бузилишига, кадр сиёсатидаги коррупцияга, маблағ оқимларига, миллиардлаган долларлик арбитраж процессларга олиб келиши мумикн. Сабаби 2009-йилдаги шартнома ва бошқа қонун нормалари бузилмоқда», — деди халқаро тадбиркорлар кенгашининг раҳбари Аскар Сидиков.
Ташкилот билдиришича, давлат учун стратегик аҳамиятга эга, мураккаб тузилган баланд тоғли конни бошқаришни «у қандай сифатли ишламасин, ҳеч қачон ташқи бошқарувга бериб бўлмайди».
Билдирувга кўра, аввалги тажриба билан дунё амалиёти кўрсатганидай, бу нарса «активларни компаниядан чиқарилишига, узлуксиз ишни бузилишига ва бошқа кўп вақт давом этадиган хавфли натижаларга» олиб келиши мумкин.
«Қонун лойиҳасида тоғ конларидан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатилиши ҳақида сўз бўлмоқда. Коннинг иши тўхтаб қолса, тоғ тошларининг жилиши, кўчки бўлиши ва бошқа техник оқибатларга олиб келиши мумкин», — деди халқаро тадбиркорлар кенгаши.
Бундан ташқари, халқаро тадбиркорлар кенгаши қонун қабул қилинса, процедура бузишлари бўлишини айтди.
«Қонуннинг асосий принципларига кўра, қонун маълум бир одамларга йўналтирилмаслиги керак ва унинг маълум бир юридик шахсга қўлланилишига рухсат йўқ. Умумий қонунни қабул қилинишида бизнес кўплаган процедура бузилишларига дуч келди. Агар ҳукумат истаса, катта давлат йирик ишхонаси бўлмасин унинг устидан бошқарувни олиб қўяди деган хавфли прецедент тузилмоқда. Бу инвесторларга яна бир компания давлат билан тузилган шартномалар ва қонун билан ҳимояланмаганлиги ҳақида белги беради», — деб таъкидлади халқаро тадбиркорлар кенгаши.
Парламент «шундай баҳсли» қонун лойиҳасини муҳокамасиз бир неча соат ичида уч ўқишда қабул қилинишига ташкилот норозилик билдирди.
«Давлат раҳбари бизнес-жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олиб, бу қонунни имзоламайди деб умид қиламиз», — деди бизнес-ассоциациясининг раҳбари Сидиков.
У президентнинг куни кеча чиққан буйруғида ўлкада 100% давлатнинг улуши тоғ-кон ишлатувчи лойиҳаларни амалга оширишга режалаштирилганини таъкидлаган. Унинг айтишича, «бирорта ҳам соф ниятли инвестор бундай шартга кўнмайди».
Халқаро тадбиркорлар кенгашининг фикрича, биргина Кумтўрнинг атрофида эмас, умумий шу тармоқнинг ривожланишига эътибор бериш керак. Сабаби тармоқдан ўлканинг бир йиллик бюджетининг 20% тушади ва ривожланиш потенциали юқори.
Иқтисод ва бутун ўлка учун қонуннинг барча меъёрларини бажариш, бизнесни ва инвестицияни ҳимоя қилиш кафолатини тузиш, иқтисодий инқироздан чиқиш учун иқтисод субъектилерига максимал қўллов кўрсатиш, иш ўринлари яратиш, ўлкадаги ижтимолий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун жуда муҳим.
Бунгача депутат Дастан Бекешев мазкур қонун лойиҳаси бўйича Твиттер саҳифасига ёзди. Унинг айтишича, шу қонунни қабул қилиниши сабаб Қирғизистон халқаро миқёсдаги босқинчи деб аталиши мумкин.
«Капитални оқимини тасаввур қиляпсизларми. Бу қонун лойиҳаси барча йирик ишхоналарга бизни давлатдан йироқ туриш кераклиги ҳақида белги беради», — деб ёзган Бекешев.
Бекешев парламентда қонун қабул қилиш процедуралари қандай бузилгани бўйича ҳам ёзган.
«Қонунларнинг жамоатчилик муҳокамаси ҳақида эсдан чиқаринглар. Бугун бир қонун лойиҳасини олиб келиб, қўмитанинг қарорини сўров орқали имзолатиб, йиғин вақтида уч ўқишда қабул қилишди. Уни ўнглаб, ўзгартириб, тузатишган кўринади [...] Қонун лойиҳасини ҳеч ким ўқимаган. Менга бир вариантда беришган, қабул қилганда бошқа вариантини қабул қилишди», — деб ёзган у.