АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги президент Жо Байден Америка қўшма штатларининг Қирғизистондаги элчиси Доналд Луни АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси хизматига тайинлаш ниятида эканини билдирди.
Шундай қилиб у биргина Қирғизистон эмас, Марказий Осиёнинг яна тўрт мамлакати билан ишлайди. Шунингдек бюрога Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Непал, Шри-Ланка, Бангладеш, Малдив ороллари ва Бутан киради.
«Элчилик элчи Лу Вашингтондан янги имкониятлар билан қирғиз-америка муносабатларини чуқурлаштириш бўйича ишни давом эттиришидан қувончда», — деб элчиликдан билдиришди.
🇺🇸 👏 | АКШнын Бишкектеги элчилиги Президент Джо Байдендин President Joe Biden АКШнын Кыргыз Республикасындагы элчиси...
Опубликовано U.S. Embassy Bishkek, Kyrgyz Republic Пятница, 23 апреля 2021 г.
Доналд Лу 2018 йилнинг 18 сентябрида АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси бўлиб тайинланган. У Қирғизистоннинг сиёсий ҳаётига фаол аралашиб, коррупция ва уюшган жиноий гуруҳларга қарши кураш ҳақида кўп марта фикр билдирган.
Лу уюшган жиноятчилик (УЖГ), Райимбек Матраимов ва Камчи Кўлбаевни қўлга олиниши ҳақида айтган. У ҳукуматнинг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳаракатларини «етарли эмас» деб атаган.
Элчи Кўлбаев билан Матраимовнинг қўлга олиниши «Голивуднинг мафия ҳақидаги киносига ўхшаб кетади» ва у ҳозир битмаган деган фикрни билдирган.
«Кино қандай тугашини айтиб берай. Ҳукумат жиноятчиларни жавобгарликка тортиб, уларни жазолайди. У [ҳукумат] уларни жиноий гуруҳларини қирғиз халқининг ризқини ўғирлашидан ҳимоя қилиб, жиноятчиларни сизларнинг болаларингизни гиёҳванд модда билан заҳарлашига йўл бермайди. Бироқ бу нарсалар сабрли одамлар қарши чиққандагина бўлади», — элчи шундай фикрда бўлган.
Бироқ натижада Кўлбаев ҳам, Матраимов ҳам қамоқдан чиқарилган.
2 мартда Бишкек шаҳар суди криминал Камчи Кўлбаевни ҳеч қаерга кетмаслик шарти билан қамоқдан чиқарган. Кейинчалик Кўлбаевнинг қариндошлари жиноий йўл билан топилган даромадлар иши бўйича депозит ҳисобга 49,6 миллион сом ўтказишган. Махсус хизматлар бу иш бўйича келтирилган зарарнинг миқдори 250 млн сомдан ошади деб билдиришган.
Кўлбаев қамоқдан чиқарилгандан кейин АҚШ элчилиги «Америка қўшма штатлари гиёҳванд моддалар сотиш, одам савдоси, қурол-яроқ сотиш ва бошқа хавфли жиноий ҳаракатлар билан шуғулланган жиноий тармоғи бор, халқаро уюшган жиноий гуруҳнинг бошчиси, одам ўлдириш учун жавобгарликка тортилган Камчибек Кўлбаевни озод қилиниши бўйича хавотирини билдиради» деган билдирув эълон қилган.
Президент Садир Жапаров 15 мартда АҚШ қирғиз ҳукуматига криминал Камчи Кўлбаевни гиёҳванд модда сотишга алоқаси бор-йўқлигининг далилларини бера олади деб билдирди. Бу ҳақда президент «Азаттык» радиосига берган интервьюсида айтган.
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг маъмурияти 2011 йили Кўлбаевни энг катта наркобарон қатори тан олган. 2012 йили эса АҚШнинг Молия вазирлиги Кўлбаевни «Братский круг» халқаро жиноий гуруҳнинг бир қисми деб билдирган. Шунингдек, 2017 йили АҚШнинг молия вазирлиги «қонундаги ўғрини» қора рўйхатга киритган. Кўлбаев криминал оламда «Коля-қирғиз» лақаби билан танилган. Суриштирувчи-журналистлар Кўлбаев билан божхона хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимовнинг алоқасини аниқлаган.
Апрелнинг ярмида МХДҚ чет давлатларда Матраимовга ва унинг аёлига тегишли мулклар топилмаганини сабаб қилиб, «Жиноий даромадларни легаллаштириш» моддаси бўйича собиқ божхоначининг устидан қўзғалган ишни қисқартирган. Шу билан бирга, журналистик суриштирувларда коррупцияни уюштиришни тан олган собиқ божхона амалдорининг чет давлатларда мулки бўлганини далиллари келтирилган.
Матраимовга нисбатан жиноий иш қисқартирилгани маълум бўлгандан кейин АҚШнинг элчилиги «уюшган жиноий гуруҳнинг (УЖГ) раҳбари Райимбек Матраимовнинг бўшатилиши кўнгил қоларлик иш эканини» билдирган. Элчилик Матраимов божхонада коррупция схемани тузиб, натижада Қирғизистондан камида 700 млн АҚШ доллари чиқарилиб кетгани учун «Магнитский рўйхатига» киритилиб, унга виза санкциялари қўлланилганини ҳам таъкидлаган.