Бишкек мэриясининг матбуот хизмати 23-апрелда пойтахт мэри вазифасини бажарувчи Бактибек Кудайбергенов COVID-19га қарши хитойнинг Sinopharm вакцинасини олганини маълум қилди.
Бишкек мэриясининг матбуот хизмати «Клооп»нинг журналистига ҳозирда эмлашга қарши кўрсатмаси йўқ ҳар бир хоҳловчи вакцина ала олишини билдирди. Мэрия вакцина олиш учун Давлат санитар-эпидемиология назорат марказининг иммунопрофилактика бўлимига мурожаат қилишни маслаҳат берди.
Sinopharm вакцинаси Қирғизистонга 19-мартда олиб келинган. Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш 29-мартда Бишкекте, Ўшда ва Чуй вилоятида бошланган. Биринчи босқичда тиббиёт, билим бериш, ҳуқуни ҳимоя қилиш ва куч тизимларининг ходимлари эмлашдан ўтказилмоқда.
Хитой вакцинаси 75 минг кишига етиши керак. Бундан ташқари, 22-апрелда ўлкага Россиядан 20 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинган.