Ўш вилоятининг Ўзган тумани Қўшқўрғон қишлоғида 17 ёшдаги турғун отаси томонидан «зўрланганини» билдирди. Бироқ отаси айбни инкор қилмоқда. Милиция воқеа бўйича судгача текширувни бошлади.
Воқеа шу йилнинг 19 апрелида бўлган. Милицияга шу куни тахминан соат 22:00лар атрофида қизнинг холаси ариза ёзган. Қизнинг онаси Россияда муҳожирликда.
Милициянинг маълумотига кўра, жабрлагувчи қиз Ўзган туманлар аро ижтимоий меҳнат бошқармасининг оила ва болаларни ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси ва унинг қонуний вакили иштирокида сўроқ қилинган.
Ўсмир ўз кўрсатмасида унинг эркига қарши, қаршилик қилишига қарамай, отаси у билан жинсий алоқада бўлганини айтган. Бироқ отаси бу айбни инкор қилган.
Тайинланган суд-тиббий экспертиза жабрланувчининг бокиралик белгиси бузилмаганини кўрсатган. Бироқ биологик экспертизанинг хулосаси чиқмаган.
«Биологик экспертизанинг хулосаси билан қандай ҳаракат бўлгани аниқланади. Ҳар томонлама текшириш мақсадида жабрланувчига ва ариза эгасига нисбатан ҳам суд- психология экспертизаси тайинланди», — деб билдиришди Ўш ВИИБидан.
Мазкур факт жиноятларнинг ягона реестрига «Жинсий зўравонлик ҳаракатлари» моддаси билан рўйхатга олиниб, тергов амаллари давом этмоқда.
ИИВнинг матбуот хизмати йил бошида билдиришича, Қирғизистондаги жинсий зўравонликдан жабрланган болаларнинг 80% қариндошлари ёки танишларидан жабр кўришади. Шунингдек, вазирлик ёш болаларга нисбатан жинсий зўравонлик кўрсатиш ўз уйида ёки меҳмонга борганда бўлишини таъкидлади.
Агар зўравонликка учрасангиз қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг, сизга ёрдам беришади: 102 — милиция хизмати; 112 — хизмати; 111 — болалар учун ишонч телефони.