Депутат Асилбаева қиморхона бизнесининг ўрнига лотерея бозорини ривожлантиришни таклиф қилди

305

Депутат Гулшат Асилбаева Қирғизистонда лотерея бозорини ривожлантиришни таклиф қилди. Депутатнинг қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Маълумотда қонун лойиҳаси «давлат лотерея компаниясининг фаолиятини ривожлантириш ва ижтимоий муҳитга инвестицияларни жалб қилиш учун самарали қўшимча инструментни тузиш» мақсадида ишлаб чиқилгани айтилади.

«Бутун дунё бўйича лотерея бизнеси қонуний бўлиб саналади ва қимор ўйини бизнесига нисбатан ижтимоий жавобгарликнинг муқобили қатори хизмат қилади, ҳар доим халқнинг ижтмоий мухтожликларига маблағ жалб қилишнинг инструменти бўлиб келган», — деб таъкидлади Асилбаева.

Маълумотнома

Маълумотномада қонун лойиҳасида лотерея чипталарини сотишнинг электрон системаси қаралгани ҳам айтилган. Бу депутатнинг айтишича, замонаий лотерея бозорини тузишга имкон беради.

«Таклиф қилинаётган қонун лойиҳасини амалга оширишдан бўладиган иқтисодий натижага баҳо бериш ўуни кўрсатадики, лотерея бозорининг умумий ҳажмини кўпайтириш талаб қилинади. Қонун лойиҳасини амалга оширганда солиқ тўловлари кўпайибгина қолмай, ижтимоий мухтожликларга мақсадли сарфланадиган маблағларнинг миқдори кўпайиши кутилмоқда» — деб таъкидлади депутат.

Асилбаева лотерея бизнесининг миқдорига, ижтимоий тармоқ ва лотерея бозорини ривожланишини назаорат қилиниб, янги лотерея ўйинларини уюштириш керак деб ҳисоблайди.

Ҳозирда Қирғизистонда лотерея фаолиятини фақатгина давлат лотерея компанияси амалга оширишга ҳақли.

Қимор ўйинлари ҳақида қонун

Жогорку Кенеш депутатлари 21-апрелда Иссиқкўл вилоятида қимор ўйинларини очиш бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллаган.

Лойиҳани депутатлар Бактибек Турусбеков ва Дастан Жумабеков таклиф қилган. Унга кўра, Иссиқкўлдаги «Томчи» аэропорти ҳудудига қимор ўйнаш зонаси қурилади.

У 1200 гектар ерни эгаллаб, зонага фақат чет эл фуқаролари кира олади — муаллифлар бу билан иш ўринлари тузилиб, ғазнага маблағ тушади деган фикрда.

Бу иқтисослаштирилган ҳудудда ўлканинг бошқа ҳудудларига қараганда бошқача ҳуқуқий режим ишлайди: у ерда қиморхона, ўйин автоматлари, компьютер симуляторлари ва бошқа қимор ўйинларига рухсат берилади.

Давлат раҳбари Садир Жапаров қиморхоналарни очишни қўллади. Қиморхоналар сайёҳлар учун очилади, Қирғизистон фуқароларига у ерга кириш тақиқланади деб билдирган.

«Маълумотни манипуляциялаш ҳақидаги» қонун лойиҳаси

Асилбаева «Маълумотни манипуляциялаш ҳақидаги» шов-шувли қонунинг муаллифи қатори ҳам маълум.

Қонун лойиҳаси кескин танқидга учраб, юристлар бу лойиҳа фуқароларнинг сўз эркинлигига бўлган ҳуқуқини қўпол бузиб, интернетда давлат цензурани ўрнатади деб айтишган. Ташаббусчилар интернетда тасдиқланмаган маълумотни тарқатиш устидан назоратни кучайтиришни, провайдерларни фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни сақлаш мажбуриятини таклиф қилишган.

Шунингдек, қонунни ваколатли орган ёлғон деб ҳисоблаган маълумотга чеклов қўя олади деб кўрсатилган. Бироқ Қирғизистоннинг амалдаги қонунига кўра, бундай қарорни биргина суд чиқара олади. Мазкур қонун лойиҳаси Россияда қабул қилинган шундай қонун билан 64% мос келиши аниқланган. Айрим моддалари эса ўзгартиришларсиз кўчирилган.

Жамоатчиликнинг қаршилигига қарамай, парламент депутатлари қонун лойиҳасини маъқуллаб, президент Сооронбай Жээнбековга имзолаш учун юборган. Бироқ Жээнбеков қонунни қабул қилмай, қарши фикр билдирган.