Куннинг иллюстрацияси: Аконитмен — Қирғизистоннинг янги «қутқарувчиси»

277
Арт: Татьяна Зеленская

Рассом Татьяна Зеленская янги вирғиз «қутқарувчиси» Аконитменни халққа таклиф қилди. Унинг яна бир номи Уумен. Каарман Зеленскаянинг «Ғарб давлати» «фантазияли оламига» Жанни Родарининг «Чипполино»си каби кирган.

Арт: Татьяна Зеленская

«Ғарб давлатини» Зеленская 2020-йилнинг октябрь ойида презентация қилган. Унда уч қаҳрамон расмга олинган — айрим қирғиз сиёсатчиларига ва коррупцияга аралашган амалдорларга ўхшаш икки лимон ва бир помидор.

Электр чойнагини ушлаган Аконитмен сурати 17-апрелда соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев жонли эфирда заҳарли қўрғошин дамламасини ичгандан кейин пайдо бўлди. Унда вазир коронавирусга чалинган беморларга аконит дамламасини иссиқ ичириш учун барча касалхоналар «тефаль» билан таъминланади деб билдирган.

Вазирнинг айтишича, қайнатмадаги заҳарли қўрғошин дозасини Садир Жапаров ўзи белгилайди. Заҳарли қўрғошинни жонли эфирда ичган вазиргача президент ўз бу дамламадан коронавируснинг даъвоси қатори фойдаланишни таклиф қилган

Аконит дамламасини ичиш? Бу заҳарлида?

Аконит

Иссиқкўл томири ёки аконит ёки курашчи, заҳарли ўсимликларнинг қаторига киради, у «ит ўлими», «роҳибанинг қалпоғи», «қашқир заҳри», «заҳарлар султони» деган номлар билан маълум. Дорини тайёрлаш учун ўсимликнинг илдизларидан фойдаланилади, илдизлар баҳор ва қишда қор остидан йиғилади. Ўсимликнинг барча бўлакларида алкалоид, унинг ичида жуда заҳарли аконит моддаси бор.

Президент Садир Жапаров ва соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев бошчилигидаги ҳукумат Иссиқкўл илдизини коронавирусни даволаш учун фойдаланишни режалаштиришмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири илдиз ошқозон саратони билан радикулитни даволашда самарали эканини айтган. Аконит ревматизмни соғайтирган дори-дармонларнинг таркибига кирган, бироқ ҳаммаси унинг дозасига яраша бўлади.

Ўша вақтда вазир Иссиқкўл илдизи ўлимга олиб келиши мумкинлигини ҳам тан олган. Аконит билан заҳарланишнинг асосий белгилари: шалоқ оқиб, кўнгил айниди, ўқчиш ва ич кетиши мумкин. Бундан ташқари, нафас олиш қийинлашиб, тана жимирлаб, кўз олди қоронғилашади. Юрак тўхта қолган каби одам ҳолсизланади, муздек тер чиқиб, томир уриши бузилади, одам эсдан оғиб қолиши ҳам мумкин. Бундай ҳолат 2-4 соат давом этиши мумкин. 3,0-6,0 мг дозани ичган одам ўлиб қолиш эҳтимоли бор.