«Маданияти паст». Ташиев Ворух бўйича тожик сиёсатчисига жавоб берди

367

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиев 1 апрель куни фейсбук саҳифаси орқали Тожикистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Хамрохон Зарифининг билдирувига жавоб берди.

Бунгача тожик сиёсатчиси Ташиевни Тожикистоннинг Исфара туманидаги Ворух анклавини Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги бошқа ерга алмаштиришни таклиф қилгани учун танқид қилган.

МХДҚ раиси Зарифи «хафагарчилигини» билдирганини, бу билдирувга «тушунтириш» берилиши керак деб ҳисоблайди.

«Мен делегациясининг вакили қатори «Ворух» анклавига боғлиқ масалани ҳал қилиш таклифини икки томоннинг делегация аъзоларининг гувоҳлиги остида касбдошим, ҳурматли Саймумин Сатторовичнинг қўлига топширдим, бўлди, бизга яқин, қўшни давлатнинг номига бошқа бирор сўз айтмадим», — деб тушунтирди у.

Унинг фикрича, Хамрохон Зарифи тахминан Ташиев «ўлка манфаатларига тўғри келмаган» шартларга рози бўлмагани учун «маданияти пастлигини ва душманлик муносабатини» кўрсатган.

МХДҚ раиси провокация алданмасликка чақириб, Тожикистон халқи билан дўстлик муносабатини сақлашга ундади.

«Менга истаганча туҳмат қилишингиз мумкин, бироқ илтимос буюк қирғиз халқимга тегишманг!» — деб сўзини тугатди.

 

Уважаемые Кыргызстанцы!
Один аксакал Хамрахон Зарифи из Таджикистана написал свои обиды про меня по вопросам...

Опубликовано Камчыбеком Ташиевым Среда, 31 марта 2021 г.

Кейинчалик Хамрохон Зарифи Ташиевга яна бир мурожаат билан чиқиб, унда «буюк қирғиз халқи, унинг қадим тарихи ва бой маданияти ҳақида ҳеч бир ёмон сўз айтмаганини» билдирган.

Унинг айтишича, тожик ва қирғиз халқи ўртасида биргина қўшничилик эмас, қариндошлик алоқаси ҳам бор, Зарифининг ўзини эса Қирғизистонда «юзлаган дўстлари» яшайди.

«Шу билан бирга мен «ҳўп бўлади, тақсирим» деган муомалани қабул қилмайман ва ҳеч кимга халқимнинг келажаги боғлиқ бўлган масалаларни муҳокамасиз ҳал қилишга йўл қўймайман. Қандай қилиб Ворухни темир девор билан ўраб, халқнинг маънавий ва тарихий меросини бузиб, қадимги, юз йиллар давомида қабрда ётган ота-боболарни еридан, шу ернинг турғунларини қувиб чиқар эдим?» — деб ёзди Зарифи.

Собиқ вазир Ташиевни муаммони ҳал қилишнинг «самарасиз ва ақлга сиғмас» вариантини таклиф қилиб, «иккинчи томон билан келишмай» икки томонлама сўзлашувларнинг мазмунини матбуот орқали халққа маълум қилиш билан этиканинг нормаларини бузмоқда деб танқид қилади.

Зарифининг баёноти

Тожикистоннинг ТИВнинг собиқ раҳбари Хамрохон Зарифи. Сурат: Asia-Plus

Тожикистонинг собиқ ташқи ишлар вазири Хамрохон Зарифи 30 мартда билдирув қилиб, унда Ташиевнинг Тожикистон билан Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари бўйича сўзлашувларнинг биринчи босқичининг натижаси ҳақида айтган сўзларини ўқиб чиққанини билдирган.

Буни «кулгили» деб атаб, билдирувида МХДҚнинг таржимайи ҳолидаги айрим фактларни, унинг ичида Ташиевнинг Қумтор конини миллийлаштириш масаласи бўйича митинг вақтида Оқ уйнинг тўсмасидан ошиб ўтишга ҳаракат қилгани ва ўша воқеаларнинг оқибати ҳақида айтган.

«Унинг таржимайи ҳолига батафсил тўхталмайин — ўша эпизодлар бўйича бусиз ҳам тушунарли. Энди ўша сиёсатчи сўзлашув ўтказиш процессларининг қоидаларига, этика, ўзини-ўзи ва бошқа давлатнинг делегацияси аъзоларини ҳурмат қилиш кераклигига қарамай, «Оқ уй»га саёҳатини эслаб, ўша тажрибасини бошқа суверен давлат ҳудудида синаб кўргиси келибди», — деб ёзган у.

Зарифи ўз билдирувида Ворухнинг ери тоғли эканини, у «тошбағир одамларни» ёқтирмаслигини таъкидлаган.

«Тожикистон ҳудуди ва унинг чегаралари — бу ичиб олган дўстлар билан ошиб тушиб, Қирғизистоннинг навбатдаги қонуний сайланиб келган президентини қувиб чиққан «Оқ уйнинг» тўсиғи эмас. Қирғизистонда ҳам йили бунт қилганлар сизларсизлар, бу ўйинни революция деб атаб, навбатдаги президентни қувалатасизлар, уни давлат лидери қатори қабул қилмай, қўшни қишлоқнинг бандитларини раҳбари қатори қабул қиласизлар, агар давлатдан қочиб чиқиб кетолмаса — турмага қамайсизлар. Кейин у қачондир яна бир бошқа қўзғолончининг ёрдами билан турмадан чиқиб, ўзингизларни қамайди деб туни билан ухламай чиқасизлар», — деб ёзган тожик ТИВнинг собиқ раҳбари.

У Тожикистон Ворухни ҳеч қачон анклав деб ҳисобламаслигини, сабаби у «барча тарихий ҳужжат, сиёсий ва география хариталари бўйича» тожик давлатига тегишли деб билдирган.

Унинг айтишича, Тожикистонга қайсидир ерларни қайтариб бериш деган саволлар бўлмаслиги керак, сабаби ҳақиқатни олиб қараганда қирғиз томон тожикнинг ерларини босиб олган.

«Ҳозирги Баткен вилоятининг бир қисми қонун бўйича Тожикистон ҳудудига қирган, бу ердаги яйловлар совет даврида кўчманчиларга мол боқиш учун (эътибор беринг – тожик яйловларга!) киришга рухсат берилган маъмурий тузилишлар қатори қабул қилинган. Натижада ўша кўчманчиларнинг бир қисми азалдан тожик халқига тегишли бўлган ерларга ўтроқлашиб қолиб, оила қуриб, уй-жой солиб, тожиклар билан ҳамжиҳатликда яшашган» — деб ёзган Зарифи.

У Тожикистонга «ўз ерларини Тожикистоннинг бошқа томондаги ерларига алмаштиришни» таклиф қилаётганидан ғазабланди.

Собиқ вазир Тожикистоннинг МХДҚнинг раҳбари Саймумин Ятимовга «ўз касбини устаси бўлмаган одам билан» сўзлашув олиб бориш қанчалик «оғир» бўлаётганини тушунишини билдирган.

«У иши бўйича даражаси шундай одамлар билан 40 йилдан ортиқ вақтдан бери учрашиб юргани маълум. Таниқли совет режиссёр Говорухиннинг «Учрашув жойини ўзгартириш мумкин эмас» деган кинофильмидагидай у «Горбатый! Чык!» деб айтадиган кун ҳам узоқ эмас», — деб ёзган тожик сиёсатчиси.

Сўзини тамомлаётиб Хамрохон Зарифи бу билдирув Тожикистон ҳукуматининг эмас, шахсан фуқаролик позицияси эканини таъкидлаган.

Тожикистон билан ер алмашиш

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев 26 мартда ўтган матбуот анжуманида қирғиз томон Ворух анклавини Лайлак ва Баткен туманларидаги ерларига алмашиш таклифини берган.

Унинг айтишича, Тожикистон билан чегарани делимитациялаш давом этмоқда.

«Тожикистон бўйича асосий масалаларнинг бири Ворух анклави бўлмоқда. Биз Ворух бўйича тожик томонга ўзимизнинг икки таклифимизни бердик. Биринчи таклиф — анклавнинг ҳудудини қонуний ўлчаймиз, анклав энди ўсмайди. Анклавга Оқсойни айланиб кириб-чиқиш учун ўзимизнинг ҳудуддан йўл берамиз. Иккинчи таклифимиз — биз Ворух анклавини алмаштиришга тайёрмиз, Ворухни бизга берса, Лайлак туманидан ёки Баткен туманидан бошқа ерларни беришга тайёрмиз», — деди у.

Мазкур матбуот анжуманида Ташиев 16-17 мартда Гулистонда бўлган Бишкек билан Душанбе ўртасидаги чегарани аниқлаш бўйича давлатлар аро сўзлашувлар натижаси ҳақида айтиб берган.

Қирғизистоннинг махсус хизмати етакчиси қирғиз-тожик чегарасида ёқилғи мойловчи воситаларнинг контрабандасига боғлиқ масалани ҳам кўтарган. Унинг айтишича, аввалги ҳукуматлар контрабандани эътибордан четда қолдиришса ҳам, ҳозир чегара ҳал бўлгунча контрабанда икки томондан ҳам тўхтатилади.

«Ҳозир Тожикистонга бир литр ҳам ёқилғи мойи ўтмади. Тожикистондан ҳам продукция ўтмади. Чегара масалалари ҳал бўлгандан кейин имтиёзлар бўлади, ишлай бошлаймиз», — деган Ташиев.

Ташиевнинг айтишича, қирғиз-ўзбек сўзлашувларнинг натижасига кўра, Қирғизистон деярлик 8 минг гектар ерни олган.

Расмий Душанбе қирғиз томоннинг таклифига ҳамон жавоб бермаган.

Чегара масаласи

Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарадош ҳудудларидаги тортишув кўп йиллардан бери тугамайди. Давлат чегара хизматининг маълумотига кўра, 2020 йили Қирғизистоннинг чегарасида 12 марта жанжал бўлган. Уларнинг орасидан 9 воқеа қирғиз-тожик чегарасида бўлган.

Қирғиз-тожик чегарасининг узунлиги 976 километрни ташкил қилади, унинг 519 километри бўйича делимитация ва демаркация ишлари битган, қолган қисми аниқланмаган бўйича қолмоқда. Чегаранинг аниқланмаган ҳудудидаги сув, ер ресурсларидан фойдаланиш, чегарадан ноқонуний ўтишга боғлиқ келишмовчиликлар сабаб чегарадош қишлоқларда тез-тез жанжал бўлиб туради.

Ворух анклави — Баткен вилоятидаги Тожикистоннинг ҳудуди. Бу ерда 130 кв километрда 35 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Анклавнинг турғунлари билан чегарадош ҳудудда яшаган қирғиз фуқаролари баҳсли ҳудудларга одамлар жойлашиб олди деб бир-бирини айблаб келади. Бундай ерлардан фойдаланиш тақиқланган.

Бундан ташқари, Қирғизистон ҳудудидан Ворухни ТОжикистон билан боғлаган йўл ўтади. Бу йўл транзит мақомига эга: бу йўлда назорат ўтказиш постлари ва чегара назорати йўқ. Бироқ қирғиз қишлоқлари орқали ўтган мазкур транзит йўлда чегарачилар назорат қилмагани сабаб маҳаллий турғунлар норози бўлишади.

Шу йўл туфайли қирғизлар яшаган Оқсой қишлоғи турғунларининг ўзлари яшаган давлатнинг қолган ҳудудлари билан алоқаси узилган. Сабаби Лайлак туманини қолган Қирғизистон билан боғлаган ягона йўл Ворух орқали ўтади. Айланиб ўтувчи йўл қуришга Тожикистон рухсат бермайди: йўл қурилувчи ҳудуднинг ҳам масаласи ҳал бўлмаган.

Ворухдаги жанжалнинг яна бир сабаби бор — Тўрткўл сув омборининг сув тўсиқлари. Унинг ёрдами билан икки давлатнинг деҳқонларини суғориш суви билан таъминловчи дарёни назорат қилса бўлади. Икки давлат ҳам ўз манфаати учун фойдаланишга сув тўсиқларига эгалик қилгиси келади.

2019 йилнинг март ойида анклавдаги Оқсой —Тамдиқ йўлининг қурилишига боғлиқ можаро бўлиб, натижада икки киши ҳалок бўлиб, 20 киши жароҳатланган. 2019 йилнинг июлида Ворухда газ сотганлар орасида жанжал чиққан: муштлашувда бир одам жабрланган.

Бундан кўп ўтмай, чегаранинг баҳсли ҳудудида, «Ворух» деган ёзувнинг ёнига байроқ ўрнатилгандан кейин икки томон ўқ отишган: бир ҳарбий хизматчига ўқ тегиб, милиционерлар ва фуқаролардан иккиси жабрланган