Жогорку Кенешнинг 25 мартдаги йиғинида депутат Тазабек Икрамов COVID-19га қарши вакцинани оддий фуқароларгача Жогорку Кенешнинг депутатлари ва ҳукумат аъзолари олиши керак деб билдирди.
«Мен айтмоқчиманки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жонли эфирда вакцинацияни ўзлари бошлашсин. Халққа вакцинацияни беришдан олдин премьер-министрдан бошлаб, барча етакчилар ҳамда депутатлардан бошлаш керак […] Вакцинацияни биринчи соғлиқни сақлаш вазиридан, премьер-министрдан, вицелардан, бошқа вазирлардан, депутатлардан кейин халқдан бошлайлик» — деди Икрамов.
У соғлиқни сақлаш вазирилиги вакцина қаердан келди, қандай салбий таъсири бўлиши мумкин ва нархи қанча экани ҳақида тўлиқ маълумот бериши кераклигини таъкидлади.
Қирғизистонда коронавирусга қарши эмлаш
Аҳолини коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи босқичи 29 мартда бошланади. Халққа Хитойнинг Sinopharm вакцинаси берилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирилиги 25 мартда билдирди. Эмлашнинг дастлабки босқичи Бишкек, Ўш ва Чуй вилоятларида бошланади.
Эмлаш уч босқичда боради:
Биринчи босқичда тиббиёт, билим бериш, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва куч органи ходимларини эмлашдан ўтказиш режалаштирилмоқда.
Иккинчи босқичда вакцина сурункали касалликлари бор одамларга, аҳолининг қуйи қатламига, бундан ташқари 60 ёшдан катта одамларга қилинади.
Фуқароларнинг қолган қисмини имлаш учинчи босқичда ўтказилади.
Қирғизистонга COVID-19 касаллигига қарши Хитойнинг Sinopharm вакцинаси 19 мартда келган. Ўлкага бепул умумий 150 минг доза олиб келинган. Вакцинанинг бу миқдори 75 минг кишига етиши керак, сабаби бу препарат оралиғида 25-28 кун ичида икки марта қилиниши керак.