Аҳолини коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи босқичи 29 мартда бошланади. Халққа Хитойнинг Sinopharm вакцинаси берилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги билдирди.
Эмлаш икки марта ўтказилади, оралиғи 25-28 кун. Вакцинациялаш ихтиёрий равишда олиб борилади. Эмлаш умумий уч босқичида ўтказилади.
Биринчи босқичда тиббиёт, билим бериш, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва куч органи ходимларини эмлаш режалаштирилмоқда. Иккинчи босқичда вакцина сурункали касалликлари бор одамларга, аҳолининг ижтимоий томондан кам таъминланган қисмига ҳамда 60 ёшдан ошган фуқароларга.
Фуқароларни қолган қисмини эмлаш учинчи босқичда ўтказилади. Эмлашнинг бошланғич босқичи Бишкек, Ўш ва Чуй вилоятларида бошланади. Бишкекда 5, Чуй ва Ўш вилоятларида иккитадан эмлаш марказлари очилади.
«Эмлаш ҳужжатларини илмий-техник экспертлар гуруҳи томонидан маъқуллаш жараёни бормоқда. Республиканинг барча ҳудудларида эмлашни уюштириш ва ўтказиш бўйича тиббиёт ходимлари учун ўқув тренинглари ўтказилмоқда», — деб билдиришди муассасадан.
Sinopharm ҳақида нималар маълум?
Қирғизистонга COVID-19 касаллигига қарши хитойнинг Sinopharm вакцинаси 19 мартда келган. Ўлкага умумий бепул 150 минг доза олиб келинган.
SinoPharm вакцинаси — бу инактивлаштирилган (жонсиз) вакцина. Уни тайёрлашда касалликни қўзғовчи вирус ва бактериал, ёки уларга ўхшаш кимёвий реагентнинг ёки иссиқ ёрдами билан ўлдирилган микроорганизмлардан фойдаланилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, SinoPharm вакцинаси билан Хитой, БАА, Туркия, Ўзбекистон каби 65 давлатнинг 12 млнга яқин яшовчиси эмланган. SinoPharm билан эмлангандан кейин салбий таъсирлар бўлмаган.
Sinopharm вакцинаси 2020 йилнинг декабрь ойида рўйхатга олинган ва у Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакциналарнинг энг биринчиси. Унинг самаралилиги 79%ни ташкил қилиши айтилган.