Қирғизистонлик талабалар кундузги формада давом эттириш учун Россияга қайтиб бора олишади. Россия ҳукумати эпидемиологик ҳолат яхши бўлган давлатлардаги чет эллик талабаларга Россияга келишга рухсат бериш буйруғини қабул қилди.
Бу давлатлар қаторига Қирғизистондан ташқари, Қозоғистон, Ҳиндистон, Туркия, Япония ва яна 20 давлат кирди. Россияга келишдан олдин 10 кун олдин чет эллик талабалар университетларига қайтиб бориш кунини маълум қилиши керак. Бундан ташқари, улар коронавирусга икки тест топшириши керак: бирини Россияга киришдан 72 сота олдин, иккинчини Россияга киргандан сўнг 72 соатдан кейин.
«Агар Россияга келган чет эллик талабаларда изоляция вақтида ўткир респиратор касаллигининг биринчи симптомлари пайдо бўладиган бўлса, бу ҳақда зудлик билан университетга хабар бериши керак», — деб билдирди Россиянинг Фан ва олий таълим вазирилиги.
Бир йил олдин Россиянинг ОЎЮлари коронавирус пандемияси сабаб масофадан ўқиш формасига ўтган. Унда кўплаган қирғизистонлик талабалар юртига қайтиб кетган.