Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев Оксфорднинг AstraZeneca вакцинаси бўйича Европада юзага келган ҳолат сабаб уни Қирғизистонга олиб келиш иши вақтинча тўхтатилганини маълум қилинди.
Бу вақтгача бир қанча давлатлар беморларда тромблар пайдо бўлишидан хавотирланиб, AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишдан бош тортишди.
Аввалроқ бир қанча давлатлар вакцинани қабул қилгандан кейин тромбоэмболия ва бошқа кўринишлар сабаб эмлашни вақтинча тўхтатишган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса вакцинацияни давом эттиришни таклиф қилган — ЖССТнинг расмий вакили Маргарет Харриснинг айтишича, эмлашдан ўтганлар вакцина сабаб ўлгани ҳақида далиллар йўқ.
Бейшеналиев вакцина Қирғизистонга шу йилнинг март ойида COVAX дастури асосида келишини билдирган.
Шунингдек, Иммунопрофилактика марказининг директори Гулбара Ишенаписова «Азаттык» радиосига вакциналарни олиб келиш масаласи ҳал қилинмади деб билдирди.
Унинг айтишича, ҳукумат вакцинани олиб келиш бўйича келишувни имзолашга тайёр бўлган ва миллий вакцинация режасини ишлаб чиққан. Бироқ айрим давлатлар бу вакцинадан эҳтимолий зарарли таъсири сабаб бош тортгани ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлаган.
«Биз дастурга маълумот сўраб мурожаат қилдик, аниқроғи вакцинани алмаштира олмамизми йўқми деб сўраб. Ҳозирда улар томондан кўрсатма тайёрланмоқда, яқинда берган саволларимизнинг жавобини оламиз. Биз муаммо ҳал қилинмасдан AstraZenecaдан бош тортмадик», — деди Гулбара Ишенаписова.
Шунингдек у «Спутник V» вакцинасидан 500 минг доза олиш бўйича Россия билан шартномани бажариш бўйича ишлар давом этаётганини қўшимча қилди. Яқин орада 150 минг доза миқдорида Sinopharm хитой вакцинаси келиши кутилмоқда.
Европада AstraZeneca ҳақида нима дейишмоқда?
Бу вакцинадан фойдаланишни Дания, Норвегия, Исландия, Болгария ва Тайланд вақтинча бош тортган. Бунга мамлакатларнинг вакцина олган одамларда тромб бўлиш хавфи сабаб бўлган.
Испаниянинг бир қанча ҳудудларида AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш тўхтатилган, Италия ва Австрияда шубҳа яратган партия муомаладан чиқарилди. Бироқ Австрия канцлери Себастян Курс вакцинага ишонишини, ўзи ҳам эмлашдан ўтишини билдирган.
Европанинг дори-дармон воситалари агентлиги (EMA) AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш тромб пайдо бўлиш хавфини юзага келтириб, эмлашни давом эттириб бўлмайди деб эълон қилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳам коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни таклиф қилган, чунки эмланганларнинг ўлими вакцинага боғлиқ экани исботланган эмас.