Қирғизистон Сўх анклавига йўл очади, Ўзбекистон Ўнғор тоққа эгалик қилишни тўхтатади

Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев. Сурат: Султан Досалиев

Қирғизистон президентининг матбуот котиби Галина Байтерек Садир Жапаровни Ўзбекистонга бўлган давлат сафари якунида қирғиз томон Сўх анклавига транспорт ва авиақатновларни очишга тайёрлигини билдирди. Шунда анклавнинг яшовчилари давлат чегарасидан эмин-эркин ўта олишади.

Шунингдек, ўзбек томон Ункур-тоққа эгалик қилишни тўхтатишга тайёрлигини айтди — қирғиз-ўзбек чегарасида яшаган халқ бир неча йилдан бери тоғни талашиб келади.

Байтерекнинг айтишича, «қолган баҳсли ҳудудларнинг делимитациясини махсус комиссия ҳал қилади». Илк билдирувда матбуот котиби «ўзбек томон Ўнғор тоғ ҳудудини Қирғизистонга беришга тайёр» деб ёзган эди. Кўп ўтмай ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг маълумотини танқид қилган. Шу сабаб Байтерек ёзганларини ўчиришга ва бошқа маълумот беришга мажбур бўлди.

«Ўнғор тоғ доим қирғизнинг ери бўлган, бироқ кўп йиллардан бери маълум бўлишича, бу ҳудуд икки давлатнинг чегара ҳудудлари маҳаллий яшовчилар орасида талаш бўлиб, можаро бўлиб келган. Юқори даражадаги музокаралар давомида ўзбек томон энди Ўнғор тоғнинг баҳсли ҳудудини талаб қилмасликка тайёрлигини билдирди», — деб ёзди Байтерек.

Матбуот котиби икки томон ҳам қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация ва деморкация ишларини уч ой ичида битириш кераклиги бўйича келишишганини таъкидлади.

Шунингдек, Байтерек яқин орада икки давлатнинг ҳудудидаги етти ўтказиш бекати ишлашини, воситалар билан ўзбек томон таъминлашга ваъда берганини қўшимча қилди.

12 мартда Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга бўлган давлат ташрифи якунланди. Натижада икки давлатнинг раҳбарлари товар алмашинувини ошириш, ишхоналар билан бизнес объектлари ўртасидаги ҳамкорликни (энди қўшма корхоналарни), Қирғиз-Ўзбек инвестиция фондини тузиш, транспорт потенциалидан самарали фойдаланиш, сув ресурслари ва энергетикадан фойдаланиш тармоғидаги ҳамкорликни, чегара масаласини ҳал қилишга келишишди.

Ўнғор тоғ кимга қарашли?

Жалолобод вилоятининг Ахси туманидаги Ўнғор тоғ кимга тегишли экани ҳақидаги тортишув 2013 йилнинг сентябрида, Ўзбекистон ҳарбийлари келиб, тоққа ўз байроғини ўрнатгандан кейин пайдо бўлган. Бу воқеа маҳаллий аҳолини ташвишга солиб, ҳукумат 2013 йилнинг 1 октябригача Ўзбекистон билан бўлган чегара масаласини ҳал қилишни талаб қилган норозилик акциясини ўтказишган.

Сабаби Ўнғор тоғдаги телеминора Ўзбекистонда жойлашгани ёзилган деган ҳукуматнинг 2015 йилнинг 11 ноябридаги протоколидан парча тарқалган.

Қирғизистон ҳукумати бу маълумотни инкор қилиб, ҳудуд аниқланмаганини билдирган. Ҳукуматнинг матбуот хизмати тарқатган 22 мартдаги пресс-релизга кўра, масалани Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг ўртасидаги чегарани делимитациялаш ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлар аро комиссия ҳал қилади.

2016 йилнинг 18 мартида Ўзбекистон Ахси туманинг Чаласарт ҳудудидаги чегаранинг баҳсли қисмига икки БТР машинасини, икки КамАзини ва 40га яқин ҳарбийларини жойлаштирган. Бу ерда Қирғизистонга тегишли РРС-24 «Кербен» радиорелей станцияси жойлашган.

Минора ходимлари ўзбек милиционерлари томонидан ушланиб, улар 16 кун милициянинг Янгиқўрғон бўлимида сақланган.

Бу Қирғизистон Ўртатўқай (Косонсой) сув омборида таъмирлаш ишларини олиб боришга Ўзбекистон ишчиларини киритишдан бош тортгандан кейин бўлган.

Шу куни Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлиги ўзбек ҳукуматига чегарадаги тўсиқларни олиш талаби ёзилган норозилик нотасини юборган. Бироқ бунга ҳеч қандай жавоб бўлмаган. Эртаси куни Қирғизистон чегарага яқин жойга БТР машинасини ва ҳарбийларини жойлаштирган.

Ўзбекистон Ўртатўқай сув омборидан қирғиз ҳарбийларини чиқаришни талаб қилган. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг ўзбек милиционерлари баҳсли ҳудуддан кетган.