«Президент номининг ортига яширинишмоқда». Муфтий уни хизматдан олиш ҳаракати бўлаётганини айтди

298

Муфтий Максат Токтомушев АКИpress нашрига интервью бериб, Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармасининг (ҚМДБ) уставига қарамай уни хизматдан ноқонуний бўшатишга ҳаракат қилишаётганини айтиб берди.

Токтомушевнинг айтишича, унга нисбатан босим республика мусулмонларининг қурултойи олдидан кучайган. Апрель ойининг бошида бу ерда янги муфтий, Уламолар кенгашининг 21 аъзоси ва Марказий ревизия комиссиясининг раҳбарияти сайланади.

Муфтийнинг фикрича, айрим «манфаатдор шахслар» бор, улар “[қурултойгача] икки ой қолганда уни ёмонлаб, туҳмат қилишмоқда, бироқ олдин [Токтомушевни айблаган ҳуқуқ бузарликлар] бўлмаган». Токтомушев бунга кўнмоқчи эмас, у муфтийлик хизматига қайтадан номзодини қўйишни режалаштирмоқда.

Муфтийлик хизматига кимлар кўз тикмоқда?

Токтомушевнинг айтишича, бугуни уни бузуқ ўйлилар ишдан четлатмоқчи. У бундан Уламолар кенгашидагилар, собиқ муфтийлар ва «давлат амалдорлари орасидаги айрим одамлар» манфаатдор деб ҳисоблайди.

«Президент номидан фойдаланишмоқда. Уларнинг манфаати — ислом динини тарғиб қилишда ҳеч қандай қадрият йўқ. Ўзларининг шахсий мақсадлари бор. Ҳамма миш-мишлар шахсий манфаатлар йўлида. Барча айблар — ёлғон ва миш-миш. Нимага? Буларнинг барчаси нафратдан ва шахсий фойда кўришдан бўлмоқда», — деди Токтомушев.

Муфтий бу билдирувлар билан ўтган ҳафтада фаол Келдибек Аскаралиев айтган маълумотни қисман тасдиқлади. Матбуот анжуманида Аскаралиев Уламолар кенгашининг аъзоларини амалдаги муфтийни хизматдан четлатиш учун овоз беринглар деб қўрқитув бўлаётганини билдирган — бу ҳолда Токтомушев қурултойдаги сайловга қатнаша олмай қолади.

Аскаралиев билдиришича, дин ходимларига босим ўтказишга Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг собиқ раҳбари Зайирбек Эргешов, Конституциявий кенгаш аъзоси, «Садир Жапаровнинг ёрдамчиси» Арзибек Бурканов, шунингдек Уламолар кенгашининг раҳбари Абибилла Кадирбердиевнинг алоқаси бор. Фаолнинг айтишича, улар Токтомушевнинг ўрнига Султан Гафуров исмли кишини қўйишмоқчи.

Муфтийнинг айтишича, ундаги маълумотга кўра, «улар томонидан шундай ҳаракат бўлган».

«Истак ҳам эмас, улар ҳаракат қилишган. Менга қўнғироқ қилиб, ариза ёзиб, хизматдан кетиш кераклигини, ўрнимга Султан Гафуровни қўйиш кераклигини айтишган. Менга менинг маслаҳатчим қўнғироқ қилган, унга улар айтишибди. [Улар] президент маслаҳатчиси Арзимат Буркановнинг номидан Султан Гафуров билан Рахматтуло Эгембердиев [собиқ муфтий] айтибди», — деб сўзини тугатди Токтомушев.

Максат Токтомушев «Арзимат Бурканов» деган кишини айтмоқда, бироқ у Арзибек Бурканов ҳақида айтмоқчи бўлгандир. Аскаралиев ҳам, Токтомушев ҳам Буркановни Жапаровнинг «маслаҳатчиси» ёки «ёрдамчиси» деб аташмоқда, бироқ унинг маслаҳатчиларининг расмий рўйхатида Бурканов йўқ, шунингдек давлат раҳбарининг сайтида уларни тайинлаш ҳақида буйруқ ҳам йўқ. Шу билан бирга Арзибек Бурканов 2013 йили кўчмас мулк сабаб Камчи Кўлбаевнинг ишида гувоҳ қатори гувоҳ бўлгани маълум. Бу ишларда Садир Жапаров ҳам билвосита аталган. Октябрь воқеаларидан кейин Бурканов расмий ҳеч қандай хизматга тайинланган эмас.

Президент нима деди?

Бу воқеадан кейин муфтий президент Садир Жапаров билан учраштиришни сўрашга мажбур бўлган.

«Ҳа, учрашдим. Унинг позицияси — ҳаммаси келишув билан бўлиши керак, дўстлик ва бирдамлик бўлиши керак. Биз, аниқроғи ҳукумат сизларнинг ишингизга аралашмаймиз, сизлар устав бўйича қурултой ўтказиб, муносибини танланглар деди», — деб таъкидлади у.

Шунингдек, «президент ҳаммасини аниқлашни сўради, у муфтийни алмаштиришга топшириқ бермаган» деб қўшимча қилди.

Бунга қадар Садир Жапаров у билан тушган суратдан бирор биз хизматга бориш ёки масалани ҳал қилиш учун фойдаланганлар «ўз жазосини олади» деб билдирган. У ўзини президентнинг ёрдамчиси ёки маслаҳатчиси қатори таништириб, ўз манфаатини ўйлаганлар ва қонун бузганлар ҳам жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирган.

Токтомушевга нисбатан қандай норозиликлар бўлган?

Шундан кейин Бурканов билан учрашув бўлган. Унинг айтишича, Токтомушевга нисбатан норозиликлар текширилмаган маълумот сабаб юзага келган — бу маълумотда 100 зиёратчи ҳажга ҳақ тўлаганмиз деб ариза ёзгани айтилган. Коронавирус пандемияси сабаб ҳаж сафари қолдирилган, бироқ зиёратчиларнинг ҳаммасига ҳам тўлаган пуллари қайтарилмаган.

«Биз маълумот базасидан текширдик, ариза ёзганларнинг бирортаси ҳам бу ерда йўқ. Буларнинг ҳаммаси фейк исмлар», — деди Токтомушев. У КМБДга яна бир шикоят Уломалар кеенгашининг раҳбари Абибилла Кадирбердиевдан келганини қўшимча қилди. Уламолар кенгаши пулни «кимдир ўғирлаб» ёки «сайловда фойдалангани» сабабли динчиларга пул бермаяпти деб ҳисоблашган.

«Бироқ биздан сўрашган эмас. Уларнинг мақсади бошқа бўлган. Худо ҳаммасини билади. Улар муфтийни алмаштириб, ўзларини одамини қўйишни исташган. Бундай бўлмайди, барчаси қонун доирасида бўлиши керак. Биз давлатнинг қонунларини ва шариатни ҳурмат қилишимиз керак», — деди Токтомушев.

Ҳаж сафарига дейилган пул КМДБда қолганини муфтий ҳам тасдиқлайди. Бироқ унинг айтишича, бу пулнинг «бир тийини сарфланиб, бир соми ҳам ўғирланган эмас».

Ҳозир марказий ревизия комиссияси моддий фаолиятни текширмоқда ва бу пуллар бўйича ҳисобот тайёрланмоқда. Ҳаж сафарига борадиганларнинг айримлари пулини қайтариб олганини ҳисобга олсак, ҳисобда 10 млн доллар маблағ қолган.

Муфтий ҳозирда ҳаж сафари очиқ уюштирилаётганини айтган. Токтомушев рақибларига «энди олдингидай бўлмайди» деб огоҳлантирди.

«2014 йилдан бери бизда ҳаж сафари электрон усул ва МХДҚ, ИИВ, ҳукумат кирган муассасалар аро комиссия иштирокида уюштирилади. Аввалгидай виза сотиш бўлмайди. Ҳозир ҳаммаси банк, интернет, жонли навбат орқали амалга ошади. Ҳаммаси кўриниб туради», — деди у.

Қандай ер участкаси?

Токтомушев ўқитувчи Салима Медерованинг айбловларини ҳам инкор қилди. Яқинда Медерова матбуот анжуманида қирғиз мусулмонларининг лидери «Ихсан Хайрия» хайрия фондидан ер участкасини сотиб олишда кафил бўлган деган маълумотни айтган.

У Медерова билан танишлигини тасдиқлагани билан унга «бир сом ҳам қарз эмас» — бу ҳақда муфтиятнинг матбуот хизмати билдирган. Унинг айтишича, Медерова билан фонднинг вакиллари унга муаммони ҳал қилиш учун келишган.

«Бизнинг миссия — уришганларни яраштириш, одоб-ахлоққа чақирамиз. Мен томонларни ярашишга ундаганман, энди Кочкорбек Жумуназаровга [фонднинг вакилларининг бири] пулни ёки участкани қайтариб бермаган бўлса, қайтариб бер деб айтганман. Агар шундай қилмаса, унда судга мурожаат қилинглар. Шу билан бизнинг ваколат тугайди. Биз суд ёки ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи эмасмиз», — деган Токтомушев.

Максат Токтомушев ким?

Максат Токтомушев Қирғизистоннинг муфтийи лавозимида 2014 йилдан бери ишлайди.

Максат Токтомушев Ўш вилоятининг Қорақулжа қишлоғида 1973 йили туғилган. 1995 йили Скрябин номида қишлоқ хўжалиги институтини битирган, мутахассислиги бўйича «зооинженер».

Кейин диний билим олиш учун Покистонга бориб, 2003 йилгача «Ал-Арабия» университетида ханафий мазхабини ўрганган — Токтомушев араб ва урду тилларини билади.

Қайтиб келгандан кейин 2005 йилдан 2013 йилгача «Абдулла ибн Масуд» мадрасасида ўқитувчи бўлган. 2010 йили яна бир касбга эга бўлган: Ислом иқтисоди ва банк иши бўйича дипломга эга бўлган. Шу билан бирга 2008 йилдан 2010 йилгача Бишкекнинг 7-кичик туманидаги масжидга имом, 2010-2-13 йиллари Бишкек шаҳрининг қозиси бўлиб ишлаган.

2013 йилнинг июль ойидан 2014 йилнинг январигача Токтомушев Қирғизистон муфтийининг ўринбосари бўлган, сўнгра Мусулмонлар дин бошқармасининг раҳбари этиб тайинланган. 2017 йили шу хизматга қайта тайинланган. Қирғизистон муфтийининг етти нафар фарзанди бор: беш ўғил ва икки қиз.