Британиянинг The Economist Intelligence Unit (EIU) текширув маркази ҳар йили ўтувчи давлатларнинг демократик кўрсаткичлари бўйича рейтингини эълон қилди. Унга кўра, 2020 йили Қирғизистон ўтган йилга нисбатан олти қадам ортга кетган. Унда Қирғизистон 167 давлат ичидан 107 ўринга эга бўлган.
«Октябрдаги мақсадига етолмаган парламент сайлови Қирғизистондаги демократия принципларнинг доимий эрозиясини бундан ҳам ёмонлаштирди», — деб айтилади баёнотда.
Рейтингнинг муаллифлари Қирғизистонни «Марказий Осиёдаги ягона авторитар эмас, бироқ унга яқинлашиб кетаётган мамлакат» деб аташган.
«Парламент сайлови катта камчиликлар билан ўтиб, жамиятдаги жиддий тартибсизликларга ва кейинги сайлов натижасини бекор қилишга олиб келган. Шундан сўнг муддати тугаб қолган парламент ваколатларини узайтириб, премьер-министрни сайлаган. Янги сайланган премьер босим орқали ҳукуматини мустаҳкамлаб, вақтли президент ролига эга бўлган. Сайланмай келган амалдорларга тегишли мувозанат ва холислик принципларига таянмасдан ишлашга рухсат берилган», — деган қўшма баёнотнинг муаллифлари.
Баёнотга кўра, Қирғизистон 2019 йилдагидай гибрид сиёсий режим ўрин олган давлатлар категориясига кирган.
«Бундай режимда яшаган бошқа ўлкаларда, Қирғизистонга нисбатан сайлов процессида ва плюрализм бўйича жилиш сезилган», — деб таъкидланади баёнотда.
Британ текширув маркази ҳар йили демократиянинг бутун жаҳон рейтингини эълон қилган. У 60 кўрсаткичдан иборат. Ўлка ичидаги демократиянинг ҳолатини сифатлаган: сайлов жараёни ва плюрализм, ҳукумат фаолияти, сиёсий муносабатлар, сиёсий маданият ва фуқаровий эркинликни белгилаган асосий 5 категорияга бирлаштирилган.
2020 йилга кўра жаҳон рейтингида биринчи ўринни Норвегия олди. Ундан кейин Исландия, Швеция, Янги Зеландия ва Канада давлатлари туради.
Дунёдаги демократиянинг ялпи даражаси 2020 йили 0,7 баллга ночорлаб, бу кўрсаткич нашрнинг 2006 йилдан кейинги рейтингининг энг ёмон натижаси бўлди. Рейтингнинг муаллифларининг фикрича, бундай натижа коронавирус пандемияси вақтида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинлиги чекланишидан келиб чиқди.
«Чегаралар ёпилгани сабаб эркин юриш чекланган. Шунингдек, масофани сақлаш, изоляция, комендантлик соати каби чекловлар киритилган. Ниқоб тақиш мажбурияти қўйилиб, норозиликка чиқиш тақиқланган. Сўз эркинлиги чекланиб, тартибга бўйсунмаганларни жазолаш учун қонуннинг барча кучидан фойдаланишган. Бу рўйхат антиутопия туюлиши бўлиши мумкин, бироқ 2020 йили ҳаммага тегишли бўлган», — деб таъкидлашган рейтингнинг муаллифлари.
Қирғизистондаги сиёсий инқироз
2020 йилнинг октябрь ойидаги оммавий тартибсизликлардан кейин ўлкада сиёсий инқироз ўрин олган. Унда минглаган қирғизистонликлар митингга чиқиб, ўлкада бўлиб ўтган парламент сайловидан норозилигини билдирган.
Норозиликлар митингга чиққанлар билан куч тизимларининг тўқнашувига бориб етган. Расмий маълумот бўйича мингдан ортиқ одам тиббий ёрдам олиб, уларнинг орасидан 439 митингчига биринчи ёрдам кўрсатилган.
Кўнгиллилар парламент биноси ва бошқа давлат объектларини қуршовга олиб, уларни митингчилар тўнашидан сақлаб қолишган.
Бироқ митингчилар иккинчи ҳаракатдан сўнг Оқ уйни босиб олиб, жиҳозларни бузиб, ёқишган.
Пойтахтнинг кўчаларида бир неча милиция машинаси ёқилган. Юзлаган одамлар яраланиб, 19 ёшдаги Умутбек Алтинбек ўғли ҳалок бўлган. Бундан ташқари, елим ўқлари сабаб кўзларидан айрилганлар ҳам бўлган.
Норозиликлар вақтида қамоқдаги айрим сиёсатчилар, уларнинг орасида парламентнинг собиқ депутати Садир Жапаров озодликка чиққан. Қамоқдан чиққандан кейин Жапаров ўзини-ўзи премьер-министрлик хизматига тайинлаб, сўнгра президент вазифасини бажарувчи бўлган. Кейин кадр алмашинувини олиб бориб, ўлкадаги муҳим хизматларга сафдошларини тайинлаган.
У президент вазифасини бажарувчи бўлганда ўлкадаги вазирликлар билан муассасалар сонини қисқартириш керак деб айтган. Жапаров ўлкадаги давлат хизматларига кадрлар таниш-билишлик асосида олинаётганидан норози бўлган. Шунингдек ўзи айрим хизматларга қуда-андаларини тайинлаган.
Бошқарув формасини аниқлаш бўйича референдум, Конституциявий ислоҳот ва муддатсиз президентлик сайловининг асосий ташаббусчиларидан бири ҳам Жапаров бўлган. Унга кўра, 10 январда Қирғизистонда муддатсиз президентлик сайлови ва бошқарув формасини аниқлаш бўйича референдум бир кунда ўтган — президентлик сайловида Садир Жапаров ғолиб бўлиб, сайловчиларнинг кўпчилиги президентлик бошқарув формаси учун овоз беришган.
Энди ўлкада яна бир сайлов бўлиши кутилмоқда. Унда Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишининг депутатлари сайланади. Айни дамда ишлаётган олтинчи чақирилишнинг муддати ўтган йилнинг октябрь ойида тугаган. Бироқ янги чақирилиш сайлангунча ишини давом эттирмоқда.
Шунга қарамай, депутатларнинг фаолияти юристлар ва жамоатчилик томонидан танқид қилинмоқда. Юристлар депутатлар қабул қилган қонунлар кучга эмас деб ҳисоблашади, сабаби парламентнинг ўзи легитимли эмас дейди улар.