Республика штабидан 8 февралда коронавируснинг янги 42 ҳолати аниқланганини маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳри — 32;
- Чуй вилояти — 4;
- Жалолобод вилояти — 2;
- Норин вилояти — 1;
- Талас вилояти — 1;
- Ўш шаҳри — 2.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 85 113га етди.
Сўнгги бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 2 457.
Бир кеча кундузда 79 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида — 33, Чуй вилоятида — 21, Жалолободда — 5, Ўш вилоятида — 1, Ўш шаҳрида — 2, Иссиқкўл вилоятида — 14, Норин вилоятида уч бемор соғайди.
Республика бўйича 81 714 бемор соғайди. Касалхоналарда 459 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 31 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 572 киши даволанмоқда.
Бир суткада Бишкек шаҳридан — уч, Чуй ва Ўш вилоятларидан — биттадан COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Бу билан Қирғизистонда касалликдан 1 431 киши ўлган.
Бундан ташқари, Бишкек шаҳридан беш тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 187га етиб, улардан 4 102 ходим соғайган.