Республика штаби охирги сутка ичида Қирғизистонда коронавирус билан касалланган икки бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Икки ҳолат ҳам Бишкекда қайд этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирус юқтирган 1411 нафар киши вафот этган.
Шунингдек, вирус охирги суткада яна 76 кишида тасдиқланган. Аниқланган янги коронавирус ҳолатлари сони бўйича Бишкек ва Чуй вилояти ҳали ҳам етакчи ўринни эгаллаб турибди . Талас ва Боткен вилоятларида охирги кеча-кундузда COVID-19 юқтириш ҳолати аниқланмади.
- Бишкек - 27;
- Чуй вилояти - 28;
- Иссиқкўл вилояти - 3;
- Ўш - 3;
- Норин вилояти - 1;
- Ўш вилояти - 5;
- Боткен вилояти - 1;
- Жалолобод вилояти - 9.
Шу билан Қирғизистонда коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 84453га етди.
Кун давомида 138 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Шу билан касалхонадан чиқарилган беморларнинг умумий сони 80 781 нафарга етди.
Шунингдек, республика штаби 30 январь ҳолатига кўра 598 нафар бемор Қирғизистондаги коронавирус билан касалхоналарда ётганлигини, улардан 27 нафари интенсив терапияда, яна 179 нафарининг аҳволи оғирлигини таъкидлади. Бундан ташқари, яна 732 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
Шифокорлар орасида охирги суткада коронавирус юқтиришнинг икки ҳолати аниқланган.
Пандемия даврида 4173 нафар тиббиёт ходими коронавирус билан касалланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, уларнинг 4088 нафари соғайган.