Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев «Белизгейт» воқеаси бўйича Ҳарбий прокуратура томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, Бош прокуратура Алмамбет Шикмаматов ва бошқа одамларнинг аризаси асосида 14 январда «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича судгача текширувни бошлаган.
*Алмамбет Шикмаматов — «Ата Мекен» партиясининг собиқ аъзоси, парламентнинг собиқ депутати. 2020 йилнинг 4 октябрида бўлган парламент сайловига у «Бир Бол» партияси билан қатнашган. 10 январда бўлиб ўтган муддатсиз президентлик сайловида у Садир Жапаровнинг номзодини қўллаб, унинг Норин вилоятидаги штабини бошқарган.
Ариза эгалари Сегизбаев МХДҚни бошқарган вақтда «Ата Мекен» фракциясининг депутатлари Алмамбет Шикмаматов, Аида Салянова ва Ўмурбек Текебаевни «Қирғизистон Республикаси халқи олдида дискредитациялаш билан уларни жиноят қилганлиги ҳақида атайлаб айблаб, номини қоралашганини» айтишмоқда.
«Аниқроғи, «Белизгейт» деб аталган ишхона билан МХДҚнинг собиқ раиси Сегизбаевнинг лавозимни суиистеъмол қилиш факти ва ноқонуний ҳаракатлари бўйича судгача текширув иши бошланган», — деб берилади Бош прокуратуранинг билдирувида.
Судгача текширув асосида Сегизбаев Бишкек ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган. Аввалроқ у 7 соат сўроқ қилингани хабар қилинган эди.
Бош прокуратура бу вақтгача Сегизбаевни «Коррупцияда» айблаган — у яқин қариндошлари билан 18,46 гектар қишлоқ хўжалиги йўналишидаги 92 ер участкасини ноқонуний турда ўз номига ўтказиб олишда гумон қилинмоқда.
Сегизбаев 10 январда ўтган муддатсиз президентлик сайловига қатнашиб, 1,46% овозга эга бўлган. КТРКда ўтган теледебатларда Сегизбаев номзод Садир Жапаров қочқин президент Курманбек Бакиевнинг оиласи билан алоқаси борлигини айтган.
Белизгейт
2016 йили президент Алмазбек Атамбаев таклиф қилган Конституцияни ўзгартиришлар асосида мухолифатчи депутатлар коррупция бўйича айбланган.
МХДҚ раҳбари Абдил Сегизбаев президентга «ата мекенчилар» Текебаев, Салянова ва Шикмаматовларни «Мегаком» акцияларига эгалик қилиш эҳтимоллигини ва уларнинг алоқа операторининг 51 фоиз акциясини амалга ошмай қолган сотиш ҳаракатига алоқаси борлигини тасдиқлаган ҳужжатни кўрсатган.
Унда МХДҚнинг раҳбари ҳужжатларни Белизнинг расмий органларидан олишганини унда қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг боласи Максимге тегишли Southfield Management Inc офшор компанияси ҳақида маълумотлар борлигини айтган.
Бу компания «Мегаком» алоқа операторининг 51 фоиздан ортиқ акцияларига эгалик қилган, мухолифатчи депутатлар компаниянинг 22 фоиз акциясига эгалик қилиш эҳтимоли бўлган.
Southfield Management Inc акцияларни 50 млн доллардан ортиқ суммага сотишни режалаштирган. Сегизбаев Текебаев, Салянов ва Шикмаматов «Мегаком» акцияларини сотилишидан даромад топмоқчи бўлишган деб тасдиқлаган. Шунингдек алоқа операторининг акциялари сотилмай қолиб, улар давлатга мусодара қилинган.
«Расмий» ҳужжатларни олиниши ҳақидаги сюжетлар ўлканинг асосий канали КТРКдан кетма-кет намойиш қилинган. Депутатларга нисбатан текширувлар бошланган.
Мухолифатчилар ҳужжатлар «қалбаки» деб билдириб, МХДҚнинг раҳбари Абдил Сегизбаев билан президент аппаратининг етакчиси Алмаз Усўнўвни судга беришган. Бироқ судда ютқазишган.