Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош пульмонологи Талантбек Сооронбаев 25 январдаги матбуот анжуманида тиббиёт ходимлари COVID-19 билан курашишда давлат органлари билан муниципалитетларнинг иши ҳақида муассасалараро комиссиянинг хулосасидан норозилигини билдирди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг врачлари қайси хулосадан норози ва 2020 йилнинг ёз ойларида Қирғизистонда бўлган воқеалар сабаби ҳақида шифокорларнинг фикри қандай? Баён қиламиз.
«Гуманитар ёрдамларни кечиктиришган, беморларни даволашган эмас»
Сооронбаев «врачлар инсонпарварлик ёрдамларини кечиктириб, касалларни даволаган эмас» ва «донорлардан келган маблағларга алоқаси бўлган» деган айбловларни бўлмаган демоқда.
Унинг айтишича, гуманитар ёрдамни ҳам, донорлар орқали келган маблағларни ҳам врачлар тарқатмаган.
«Соғлиқни сақлаш тармоғини яхшилаш учун анализ олиб бориш кераклигини тан оламиз. Бироқ профессорлар, қизил ҳудудда ишлаган Қирғизистоннинг барча врачлари муассасалараро комиссияси хулосасининг бирорта ҳам пунктига маъқул эмас», — деб билдирди Сооронбаев.
Вазирликнинг бош пульмонологи таҳлил ўтказишнинг мақсади ва унинг холислиги бўйича муаммо борлигини таъкидлади.
«Комиссия тузиш олдидан шифокорларни ҳеч ким, ҳеч нарсада айбламайди деб айтишган. Бироқ хулосага қарасак, очиқ қоралаб, туҳмат қилишгача боришибди. Тиббиёт ходимлари комиссиянинг таркибига киришни, премьер-министр билан учраштиришни сўрадик. Бироқ бизга бундай имконият берилмади. Суриштирув бир томонлама олиб борилди», — деб таъкидлади у.
Талантбек Сооронбаев пандемияда вафот этганларнинг яқинларини митингини «махсус буюртма» деб атаб, «бу яхшиликка олиб келмаслигини» айтди. Унинг айтишича, ҳукумат айблайдиган кимнидир топиш учун тиббиёт ходимларини қоралашга ўтган.
«Диалог уюштириб, вафот этганларнинг қариндошларини топиб сўзлашиш керак эди. Биз уларга дилетант эмас, мутахассис қатори тушунтиришимиз керак. Беморлар клексан етишмаслигидан ўлмади. Беморлар кислород етишмаслигидан, касалхоналарда шароитлар йўқлигидан ўлди. Биз касалхонанинг ҳолатига ёки кислородга жавоб беролмаймиз», — деди у.
«Ўлганлар бундан ҳам кўп»
Бош пульмонолог барча ходимлар қизил ҳудудда ишлаганини, қолаверса ўзлари ҳам коронавирус билан оғриганини таъкидлади.
«Бизни амалдорларга тенглаб, бизга қарши митинг уюштиришмоқда. Биз фақат очиқ маълумот беришни истаймиз. Ўз номусимизни ҳимоя қилмоқчимиз», — деди у.
Шунингдек, Сооронбаев ҳар бир беморга шифокорлар маслаҳат бериб, маълумот бериб турганини билдирди. Унинг айтишича, шифокорларнинг консультациясини олган беморларнинг ҳаммаси COVID-19 касаллигидан вафот этган.
«Кимнидир сўйиб кўрди деб айтолмайман. Мен ўзим жасадни очиб кўрган ҳолатни кўрмадим. Анализ ишлари ҳамон давом этмоқда. Менинг фикримча, вафот этганларнинг сони кўп эди деган хулосани бошқа комиссия текшириши керак», — дейди у.
Комиссия аъзолари компетентсиз
Талантбек Сооронбаев ҳозирги муассасалараро комиссиянинг айрим аъзолари компетентсиз эканини, таркиби қандай йиғилганини аниқлаш кераклигини қўшимча қилди.
«Ким ва қандай танлаган, асослари қандай бўлган? Комиссиянинг айрим аъзоларини танийман. Улар умуман компетентсиз. Улар бутун бир тизимни баҳолай олмайди. Бу ҳақда айтмасак бўлмайди, янги комиссия текширсин», — деб якунлади бош пульмонолог.
«Тиббиёт ходимлари COVID-19ни даволашга ўқитилмаган»
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг реаниматологи Гулжан Жузубалиева ҳам муассасалараро комиссиянинг хулосасини тан олмайди. Унинг айтишича, тиббиётнинг бошқа мутахассислари беморларни даволашга қатнашган эмас, шифокорлар коронавирусни даволашда ўқитилган эмас деган билдирувлар — ёлғон.
«Республикада реаниматологлар жуда оз. Уларнинг ойлиги турмуш минимумидан оз. Шу сабаб кадрлар чет давлатларига кетяпти. Жонлантириш бўлимларида кўпинча 55-60 ёшдагилар ишлайди. Улар фронт ортида юргандай ишлаб, қизил ҳудудга кириб юришди. Ўзимиз ҳам касалландик. Базўр соғайиб, яна беморлар орасига қайтдик. Бошқа иложимиз йўқ эди», — деди Жузубалиева.
Жузубалиева жонлантириш бўлимларининг етакчилари ходимларни онлайн ҳам, оффлайн ҳам ўқитганини, уларга нисбатан айтилаётган айблар асоссиз эканини таъкидлади.
Пандемияда вафот этганларнинг яқинларини митинги
25 январда Бишкекдаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси олдида COVID-19 касаллигидан ўлганларнинг яқинларини митинги бўлиб ўтган. Улар ўлкада пандемияга тайёргарлик кўрмаган COVID-19га қарши курашиш бўйича республика штабнинг вакилларини ва муассаса амалдорларини жазолашни талаб қилган.
Митингга чиққанларнинг айтишича, ҳукумат коронавирусдан вафот этганлар учун «кечирим сўрамаган», айбдорлар ишини давом эттириб, коронавируснинг учинчи тўлқинига тайёрланишмоқда.
Улар соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев билан ўлканинг бош пульмонологи Талант Сооронбаевни жавобгарликка тортиш керак дейишган.
Мадамин Каратаев эса Kaktus.media нашрига интервью бериб, хизматга ёпишиб олмаганини, ишдан кетишга тайёрлигини айтган. Бироқ митингчиларнинг айбловларини асоссиз деб атади, сабаби «пандемия ўчоғида» ишлаган.
«Нима учун, яъни бировнинг «капризи» учун шундай бўлиши керак? Ўғри эканимни [мени] ким аниқлайди? Судми? «Қотил» дейишяпти. Мен нима машина билан тепаладимми [кимнидир] ёки ўқ отдимми?» — деб ғазабланган у.
Пандемияга тайёргарлик кўришдаги хатоликлар
Коронавирусга қарши курашиш бўйича давлат органлари билан муниципалитетнинг ишини текширган муассасалар аро комиссиянинг маълумотига кўра, COVID-19га қарши кураш асосида 14 жиноий иш қўзғалган.
Комиссия аъзолари COVID-19 касаллигини даволашнинг клиник протоколини учинчи версияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир ойдан ортиқ вақтда кечикиб тасдиқланган. Уларнинг маълумотида, клиник протоколни «ўз манфаати бор» аниқ бир амалдор ўтказмагани учун шу воқеа бўлган.
Шунингдек, комиссия томонидан коронавирус инфекциясидан вафот этганларнинг сони расмий статистикадан анча кўп, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вафот этганларнинг сонини атайлаб камайтириб айтиб турган.
Текшириш натижасини таништириш вақтида муассасалар аро комиссия бир неча вилоят касалхоналари етакчиларининг ва соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаевнинг ишини қониқарсиз деб топган.
Ўша вақтдаги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков бошчилигидаги ҳукумат коронавирус пандемиясига қарши курашга 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб тайёрланган. Қирғизистондаги COVID-19 билан касалланишнинг биринчи ҳолатлари 17 мартда аниқланган.
Бироқ 2020 йилнинг ёз ойларида тайёргарлик кўришга етарли вақт бўлишига қарамай, ўлканинг соғлиқни сақлаш тизими тубсизликка қулаган: касалхоналарда койкалар, тиббиёт ходимлари, дори-дармонлар, ускуналар етишмаган.
Шу сабаб июль ойида COVID-19 юқтирган юзлаган қирғизистонлик ҳаётдан кўз юмиб, халқ орасида «фожиали июль» деган ном пайдо бўлган. COVID-19 билан курашишга масъул бўлган юқори хизматдаги амалдорларнинг ҳеч бири ТИЗОда эмас ва суд жавобгарлигига тортилмаган.
Республика штабнинг маълумотига кўра, 2021 йилнинг 25 январига кўра, Қирғизистонда 1401 одам ўлган. COVID-19 юқтирганлар ёки пневмонияга чалинганларнинг умумий сони 83 971га етган. 80 025 одам соғайган.