Мелис Аспековнинг адвокати Назира Абишкаева 19 январь куни матбуот анжуманида ҳимоясидаги одам Финполнинг раҳбари Сиймик Жапикеевга қарши ҳеч қандай кўрсатма бермаганини маълум қилди.
Контекст: Мелис Аспеков блогер Улан Жураев билан биргаликда «Кыргыз темир жолу» давлат ишхонаси раҳбариятидан 250 минг доллар талаб қилишда гумон қилиниб, МХДҚ томонидан 9 январда қўлга олинган. Кейинчалик ОАВларида Аспеков терговда кўрсатма бериб, 250 минг долларнинг 50 мингини Жапикеевга берилиши керак эди деган маълумот пайдо бўлган. Жапикеев ўзи Аспеков билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтмоқда.
«Аспеков таҳдид факти ҳақида МХДҚнинг биносида эшитиб, жуда ҳайрон қолган. У ҳуқуқидан фойдаланиб кўрсатма беришдан бош тортган. Жапикеев бўйича ҳеч қандай маълумот бермаган», — деди адвокат.
Унинг айтишича, Аспековни бу жиноятга аралашгани бўйича ҳеч қандай факт ва далил кўрсатилмаган.
«Мелис Аспековнинг айтишича, у арзланувчи билан қисман таниш. Уни бир марта кўрибди. Терговни унинг бу жиноятга қўл ургани бўйича ҳеч қандай факти йўқ: бирорта аудиоси, видеоси ҳам йўқ», — деди у.
Шунингдек, Абишкаева даъвогар Миллий хавфсизлик қўмитасига 2021 йилнинг 8 январида соат 16:16да мурожаат қилганини билдирди. Мелис Аспековни шу куни кечки соат 8да қўлга олишган.
Матбуот анжуманида Мелис Аспековнинг укаси Азамат ҳам бўлган. У акаси қўлга олинган уй ижарага олинганини билдирди.
У укаси квартира сотиб бизнес қилишини қўшимча қилди.
«Бизни хусусий компаниямиз бор. Умр бўйи ўзимизга тўқ яшаганмиз. Акам Швейцарияда ўқиган, ҳар доим қимматбаҳо машиналарни минган. «Лексус» 570 машинаси бу ишга қадар бор бўлган. Биз уни узоқ муддатга, бўлиб тўлаш шартномаси билан сотиб олганмиз», – де билдирди Азамат Аспеков.
Аспеков ва Жураевнинг иши
Биринчи май туман суди 10 январда «фуқаровий фаоллар» Мелис Аспеков билан Улан Жураевни 9 мартгача МХДҚнинг тергов изоляторида қолдиришга қарор қилган.
Улар темир йўл транспорти билан йўловчиларни ва юкларни ташиш билан шуғулланган «Кыргыз темир жолу» давлат ишхонасининг раҳбариятидан 250 минг доллар талаб қилишда гумон қилиниб қўлга олинган.
2020 йилнинг ноябрь ойида Жураев ичида ошхонаси, ётоқхонаси ва ювиниш хонаси бор вагонда тасвирга олинган видеони эълон қилган. «Бу қандай поезд? Деган саволга Жураев — «дўстларнинг совғаси» деб жавоб берган.
Аспеков билан Жураев қўлга олингандан кейин МХДҚ бу икки одамнинг таҳдидига учраган одамлар бўлса, махсус хизматга мурожаат қилишни сўраган.
Аспеков «Мекенчил» партиясининг аъзоси ва Садир Жапаровнинг фаол тарафдори қатори маълум. Ижтимоий тармоқларда Жапаровнинг сайловчилар билан учрашувларини ёритиб, унинг фойдаси учун ташвиқот қилган.
2020 йилнинг ноябрь ойида Аспеков Садир Жапаровнинг сайлов штабини Чуй вилоят бўлимини бошқара бошлаганини билдирган. Штаб вакиллари ва Жапаровнинг ўзи ҳам Аспековнинг жамоага алоқаси йўқлигини айтишган.
Бироқ президентликка номзодлигини кўрсатган МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев Аспеков Жапаровнинг ташвиқоти учун пул йиғиб юрганини айтган.