Курал Чокоев «Маданият аълочиси» номидан ажратилди

332
Курал Чокоев / Кайрат Примбердиев

Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги қўшиқчи Курал Чокоевнинг «Хизмат кўрсатган маданият ходими» кўкрак нишонини қайтариб олди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати билдирди.

Бундан ташқари, Маданият вазирлиги қўшиқчи Кайрат Примбердиевни «Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист» мақомидан маҳрум қилиш таклифини президент аппаратига юборди. Бу мақом Примбердиевга 2017-йили берилган.

«Шу билан бирга вазирликнинг тегишли муассасаларига мазкур қўшиқчиларни маданият, ахборот ва туризм вазирлиги томонидан ўтказилувчи давлат маданий оммавий тадбирларига маълум муддатгача қўшмаслик таклиф қилинди», — деб берилади вазирликнинг маълумотида.

Бу вақтгача Маданият вазирлиги ўзига қарашли медиа марказларга Курал Чокоев ва Кайрат Примбердиевнинг клипларини, қўшиқларини ва сўзларини бермасликка кўрсатма берган. Шундан сўнг «Марал» радиоси Чокоевнинг ва «Қирғиз Радиоси» Чокоев билан Примбердиевнинг қўшиқларига бойкот эълон қилган.

«В п#зду звезду»

Қўшиқчи Курал Чокоев ўзининг Youtube-каналида «В п#зду звезду» номли шоу берган. Мазкур дастурда Чокоев ва уч қизиқчи бошқа хонандаларни меҳмонга чақириб, уларга ҳазил қилишади. Шоуга хонандалар орасидан Кайрат Примбердиев ва Кайрат Қирғиз борган. Бироқ олдинига кўрсатув жамоатчиликнинг эътиборига тушмаган.

Биров кўп ўтмай, ёзувчи-шоирлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «В п#зду звезду» кўрсатувини сўкинган сўзлар ва уят ҳазиллар борлиги учун танқид қилишган. Шунингдек улар Маданият, ахборот ва туризм вазирлигидан чора кўришни талаб қилишган.

Шу сабаб Чокоев Инстаграм-саҳифасида мурожаат йўллаб, меҳмонга келган хонандаларнинг «обрўссини тушириш» шоуни мақсади бўлмаган деб билдирган. Шунингдек у кўрсатув давом этишини қўшимча қилган. Сабаби дастур унинг шахсий Youtube-каналига жойлангани учун уни ҳар бир одам ўз ихтиёрига яраша кўра олади.

«Кўрдингиз, эшитдингиз — жуда шов-шув бўляпмиз. Лойиҳа бошланганда хайп бўлишни истаганмиз, бироқ бунчалик бўлишини кутмагандик. Лойиҳа “пилотный” бўлгани учун хатолар кўп, буни тан оламиз. Сўкиниш жуда ошиб кетган, конструктив критикани қабул қилиб, ҳаммасини изга солишга ҳаракат қиламиз. Бироқ “Прожарка” лойиҳаси тўхтамайди, бу давом этади», — деган Чокоев.

Шоуга меҳмонга чақирилган Кайрат Примбердиев бу ерда «роль тарзида» сўкинганини билдириб, халқдан кечирим сўраган. Бироқ у «халқнинг ризқини тўнаётган коррупционерларга, адолатсиз судларга, аёлини хўрлаган эркакларга ҳам оммавий қарши бўлсак яхши бўларди» деб таъкидлаган.

Кейинчалик Чокоев «В п#зду звезду» шоуси ёпилганини билдириб, жамоатчиликдан кечирим сўраган.