Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков 10-январда президентлик бошқарув формаси учун овоз берган. Бу ҳақда Reporter.kg нашрининг журналистига овоз бериб чиққандан кейин Жээнбеков ўзи билдирган.
Бироқ 2020-йилнинг апрель ойида, Апрель инқилобининг ўн йиллигида Жээнбеков парламентаризмни ривожлантиришга ваъда берган. Ўша вақтда у давлат раҳбари эди.
«Парламент демократиясини ўрнатиш учун қатъий қадам қўйилди. Бу ҳаракатларни бундан кейин ҳам мустаҳкамлаймиз», — деган эди ўша вақтда Жээнбеков.
Собиқ президент бу билдирувини 1-апрелда ўлкада бошқарув формасини аниқлаш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилган депутат Курманкул Зулушевнинг ташаббуси ортидан маълум қилган.
2021-йилнинг 10-январида ўтаётган муддатсиз президентлик сайлови ва ўлкани бошқариш формасини танлаш бўйича референдум 2020-йилнинг 4-октябрида ўтган парламент сайловининг натижасидан кейинги сиёсий инқирознинг оқибати. Унда Бишкекда дастлабки натижалар эълон қилингандан кейин сайлов натижасидан рози бўлмаган фуқаролар митингга чиққан.
Кейин митинглар тартибсизликларга айланиб, фуқаролар билан милиция тўқнашган. Тартибсизликлар вақтида бир қанча амалдорлар колониядан чиқарилган. Уларнинг орасида собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва сиёсатчи Садир Жапаров ҳам бўлган. Жапаров қисқа вақт ичида Жээнбековни истеъфога чиқариб, тарафдорларининг ёрдами билан президент вазифасини бажарувчи бўлишга эришган.
Жапаров бошқарув формасини танлаш ва Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдумни биринчилардан бўлиб таклиф қилган.