Республика штаби ўтган кун давомида Қирғизистонда коронавирус тасдиқланган бир бемор вафот этганини хабар қилди. Ўлим Бишкекда қайд этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, пандемия даврида мамлакатда COVID-19 билан касалланган 1361 нафар киши вафот этди.
Шунингдек, охирги суткада коронавируснинг яна 144 ҳолати аниқланган.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек - 60;
- Ўш - 5;
- Чуй вилояти - 30;
- Ўш вилояти - 10;
- Норин вилояти - 3;
- Талас вилояти - 1;
- Иссиқкўл вилояти - 22;
- Жалолобод вилояти - 11;
- Боткен вилояти - 2.
Шу билан мамлакатда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 81656 нафарга етди.
Шунингдек охирги суткада 215 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия даврида COVID-19 ёки жамоат томонидан олинган пневмония билан касалланган 77170 бемор касалхонадан чиқарилди.
6 январь ҳолатига кўра Қирғизистон касалхоналарида 912 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.
Бундан ташқари, яна 1288 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
Тиббий ходимлар орасида COVID-19 инфекциясининг иккита янги ҳолати аниқланди. 12 нафар тиббиёт ходими эса охирги суткада касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Жами бщлиб коронавирус инфекцияси аниқланган шифокорлар сони 4128 нафарга етиб,уларнинг 3966 нафари тузалган.