МХДҚнинг матбуот хизмати маълум қилишича, Райимбек Матраимовнинг давлатга келтирган зарарини ўрнини тўлдириш учун ўтказиб берган уйлари хавфсизлик қўмитасининг ходимларига эмас, давлат тасарруфига ўтказилади.
«Берилган мулк ўрнатилган тартибга мувофиқ, давлат мулкига бўлади», — деб билдиришди муассасадан.
Аввалроқ МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев Райимбек Матраимов давлатга 2 млрд сомлик зарарни тўлиқ тўлаганини билдирган. Бу суммани кўпини, аниқроғи 1,4 млрд сомни Матраимов Молия вазирлигининг махсус ҳисобига ўтказган, қолганини савдо маркази ва 9 уй турида берган.
«Савдо марказини давлатга ўтказиш ҳаракатидамиз. Тўққиз уйни МХДҚнинг ходимлари учун олиб қоламиз. Уларнинг ичида бир катта уй бор — 250 ёки 280 кв метр. Бу уйда ходимлар орасидан ҳеч ким яшай олмайди. Уни бирор бир болалар уйига ёки ижтимоий муассасаларга ўтказиб бермоқчимиз», — деб билдирган МХДҚ раҳбари 24 декабрда.
Унинг айтишича, Матраимовнинг иши бўйича материаллар кўриб чиқиш учун яқин кунларда судга ўтказилади. Нима сабабдан уйлар куч тизимларига берилди, пандемияда жабрланган тиббиёт ходимларига ёки ўқитувчиларга берса бўлар эди деган журналистнинг саволига Ташиев «бу ерда 9 та уй бор, 900 эмас» деб жавоб берган.
«Буни биз ҳал қилдик. Биз уйларни ўн йиллар давомида 20-30 йиллаб хизматда ишлаб, квартираларда яшаётган МХДҚнинг ходимларига беришга қарор қилдик. Шу йигитларга берамиз», — деб айтган эди.
Бироқ бу қарор фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган. Қолаверса буни Жогорку Кенешнинг депутатлари ҳам танқид қилишган.
Вице-премьер министр Элвира Сурабалдиева ҳаммаси қонун доирасида бўлиши кераклигини таъкидлаган. У мусодара қилинган мулк етим болаларга берилса хурсанд бўлишини айтган.
«Мулк Давлат мулкини бошқариш фондига ўтказилиб, ким ошди савдосига қўйилиши керак. Менинг фикримча, ундан тушган пулга Молия вазирлиги орқали етим болаларга уй сотиб олиш керак», — деб билдирган Сурабалдиева.
Матраимовнинг иши
Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллардан ортиқ маблағи ҳақида журналистик суриштирувнинг асосий фигурантларидан бири.
МХДҚ ходимлари Матраимовни 20 октябрда қўлга олишган. Махсус хизмат маълумотига кўра, Матраимов ва бошқа хизмат ходимлари 2016 йилдан бери давлат божхона тизимида коррупция схемасини тузиб, ишлатиб келишган.
Бироқ шу куни Матраимов уйига чиқарилгани маълум бўлган. МХДҚ собиқ божхоначи тергов билан шартнома тузиб, 2020 йил охиригача давлат ғазнасига 2 млрд сом тўлишга ваъда берганини билдирган
Қирғизистоннинг қонунида Матраимов келтирган зарар ўрнини тўлдирса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади деган қонун йўқ. Бироқ Жиноят кодексига таклиф қилинган бундай тузатишлар жамоатчилик муҳокамасида.
Матраимовнинг иши бўйича тергов якунланмаган — МХДҚ уни божхона раҳбарининг ўринбосари лавозимидан бўшатилгандан кейин божхона тармоғидаги коррупцияга алоқаси бор-йўқлигини текширмоқда. Терговчилар уни Россия, Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистон — халқаро контрабанда билан бўлган алоқасини ўрганмоқчи.