Килич Саркарбаев Ўш мэриясининг спорт комитетининг етакчилигидан бўшатилди

300
Килич Саркарбаев. Сурат: Хамидулло Узакбаев / Kloop.kg

Ўш шаҳар мэриясининг спорт комитетининг етакчиси Килич Саркарбаев хизматидан бўшатилди. Бу ҳақда Ўш мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаров маълум қилди.

Бунга қадар Абсаттаров Давлат ва муниципал ходимларнинг этикаси бўйича Ўш шаҳар ҳудудий комиссияси Саркарбаевнинг ишини кўриб чиқаётганини билдирган эди.

Килич Саркарбаев сохта паспорт олишга гумонланиб 17-декабрда қўлга олинган. Ўша вақтда МХДҚнинг тергов қамоғида.

Махсус хизмат Саркарбаев 2006-йили «Талончилик» моддаси билан айбдор деб топилиб, бир йилга шартли равишда кесилганини маълум қилган. У ўзининг судланганлиги ҳақида маълумотни ёпиб-яшириш мақсадида сохта ҳужжатлар билан умум фуқаролик паспортини олгани айтилган.

У исм-фамилиясини ўзгартиришга қадар Килич Сулайманов Асилбекович бўлган. Ўзгартирилган паспорт билан Ўш шаҳар спорт комитетининг етакчилигига келган.

Шунингдек, МХДҚ Саркарбаев уюшган жиноий гуруҳнинг лидери «Женго» лақаби билан таниқли бўлган Кадир Досонов билан яқин алоқада эканини маълум қилган. Бундан ташқари, кўплаган криминал можароларга қатнашгани айтилган.