Республика штабининг хабар беришича, 22 декабрь ҳолатига кўра Қирғизистонда коронавирус юқтирган тўрт нафар бемор вафот этган. Уч ўлим Бишкекда, биттаси Иссиқкўл вилоятида қайд этилган.
Шу билан Қирғизистонда мазкур касалликдан 1 335 нафар киши вафот этди.
Штаб маълумотларига кўра, охирги суткада коронавируснинг янги 175 ҳолати аниқланган.
- Бишкек - 48;
- Ўш - 2;
- Чуй вилояти - 41;
- Ўш вилояти - 11;
- Талас вилояти - 7;
- Норин вилояти - 7;
- Иссиқкўл вилояти - 31;
- Жалолобод вилояти - 12;
- Боткен вилояти - 16.
Жами бўлиб мамлакатда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 79 429 нафарга етди.
Шунингдек охирги суткада 295 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди.
Тиббиёт ходимлар орасида инфекциянинг янги икки ҳолати аниқланди. Бишкек ва Иссиқкўл вилоятида бир нафардан. Охирги суткада олти нафар тиббиёт ходими касалхоналардан чиқарилди. Ҳаммаси бўлиб 4075 нафар шифокорда коронавирус тасдиқланиб, уларнинг 3847 нафари тузалди.