Жилдизбек Турганбаев Ўш шаҳрининг биринчи вице-мэри бўлиб тайинланди. Тегишли буйруққа мэр Таалайбек Сарибашов қўл қўйди.
Биринчи вице-мэр Турганбаев шаҳардаги иқтисод тармоғига жавобгар бўлади. Бунгача у Давлат солиқ хизмати етакчисининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Шунингдек у Новқат туман, Ўш шаҳар ҳамда жанубий региони бўйича солиқ хизматларини бошқарган.
Бунга қадар биринчи вице-мэр хизматини Саибжан Турдуев эгаллаб турган. Турдуев ўз истаги билан ариза ёзиб хизматидан кетган.