Бишкекда 19-декабрнинг кечасида уйдаги қозон ёрилиб, ундан жароҳат олган аёл ўша куннинг ўзида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бишкек травматология марказининг матбуот хизмати билдирди. Марҳум 34 ёшда эди.
Шифокорлар уни танасининг 55 фоизи куюб қолганини аниқлашган. Бундан ташқари миясиша дарз кетиб, бош суяги жабрланган.
«Эри ва 13 ёшдаги ўғлининг аҳволи ўрта», — деб билдирди куюк касаллар бўлимининг етакчиси Кандоолот Сарбанов.
Бишкек миллий травматология ҳамда ортопедия илмий тадқиқот марказининг маълумотида, жабрланганларнинг тўрт фарзанди №3 шаҳар клиник касалхонасида. Газга заҳарланган болаларнинг аҳволи қаноатланарли деб баҳоланмоқда.
19-декабрда кечки соат 1:40да ҳусусий уйлардан бирида иситиш қозони ёрилган. Натижада бир оиланинг етти аъзоси жабрланган. Аёл ва турмуш ўртоғи ҳамда 13 ёшдаги ўғли травматология ва ортопедия илмий тадқиқот марказига, қолган тўрт бола учинчи шаҳар касалхонасига етказилган.