Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев 15-декабрь куни бўлиб ўтган брифингда охирги суткада коронавирусга чалинган тўрт нафар бемор вафот этганини айтди. Икки киши Бишкекда, яна икки киши Чуй вилоятида вафот этди.
Мамлакатда пандемия бошлангандан бери COVID-19 юқтирган 1316 нафар киши вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, охирги суткада коронавируснинг янги 236 ҳолати аниқланган:
- Чуй вилояти - 82;
- Бишкек - 51;
- Иссиқкўл вилояти - 47;
- Жалолобод вилояти - 24;
- Ўш вилояти - 9;
- Боткен вилояти - 6;
- Ўш - 6;
- Талас вилояти - 6;
- Норин вилояти - 5.
Шу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 77 910 нафарга етди.
Шунингдек, Усенбаев мамлакатда эпидемиологик вазият ҳали ҳам кескинлигини таъкидлади - хусусан, пойтахт, Чуй, Иссиқкўл ва Жалолобод вилоятларида.
Бундан ташқари, вазир ўринбосари бир кунда 417 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилганлигини айтди.
Бугунги кунда касалликдан 1 948 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг ичидан 86 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек, 2 904 нафар бемор уй шароитида даволанмоқда.