Ўш шаҳрининг маҳаллий бюджетига тўққиз ойга режалаштирилган 824 млн сомнинг 722 млн соми йиғилган ёки ғазнага режалаштирилган маблағнинг 12 фоизи тушмаган. Бу ҳақда 30-ноябрда шаҳарнинг биринчи вице-мэри Саибжан Турдуев шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида билдирди.
Ғазнага қолган маблағ коронавирус пандемияси сабаб тушмаган.
«Коронавирус сабаб киритилган чекловлар иқтисодий фаолликнинг қисқаришига олиб келди. Шунинг учун бу йилга белгиланган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар пастлади», — деб билдирди мэриянинг матбуот хизмати.
Умуман олганда йил бошидаги қолдиқлар билан биргаликда маҳаллий бюджетнинг даромад қисми 919 млн сомни такшил қилди.
Давлат солиқ хизматининг Ўш шаҳри бўйича бошқармаси режа топшириғини 5,1 млн сомга ёки 0,8 фоиз ортиғи билан бажарган. Расмий маълумотга кўра, Ўш шаҳрининг бюджетини 86,7 фоизи солиқлар ҳисобидан тўлдирилади.
Ўш шаҳар кенгашининг депутатлари 27-январда жорий йил бюджетини қабул қилди. Бюджет миқдори 1 млрд 325 млн 613 минг сомни тузган — бу ўтган йилгига нисбатан 198 миллионга кўпроқ.
Бироқ мэрия апрель ойининг охирида шаҳар ғазнасига карантин сабаб 150 млн сомга яқин маблағ тушмай қолишини айтиб, маҳаллий ҳукумат антикризис дастурни ишлаб чиққан. Унга кўра, айрим тадбирларга ажратилган маблағлар миқдори қисқариб, натижада бюджетнинг дефицити тўлдирилмоқчи.