Ўш шаҳридаги кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг биридан топилган боланинг онаси бундан бир йил олдин зўрланганини маълум қилди. «Кактус медиа» нашри хабар қилишича, қиз зўрлангани бўйича ариза ёзган.
Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати «Клооп»га бу ҳақда қўшимча маълумот беришга ваъда берди.
Елим халтага ўралган боланинг жасади 2 ноябрда топилган. Киндиги кесилмаган ўғил боланинг вафот этганига тахминан 15 кун бўлган. Буни воқеа бўлган жойга борган тезкор тергов гуруҳи билан тиббий экспертиза ходимлари сиртдан кўриш вақтида аниқлашган.
Болани туққан она биринчи берган кўрсатмасида ўғлини ўлик туғилганини ва бу ишга қўрққанидан қўл урганини айтган. Шунингдек, болага суд-тиббий экспертизаси, онасига эса руҳий экспертиза тайинланди.
Мазкур факт Жиноятларнинг ягона реестрига «Онани янги туғилган боласини ўлдириши» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача бўлган тергов ҳаракатлари бормоқда.