Покистоннинг Тиббиёт комиссияси Қирғизистоннинг тўрт олий ўқув юртини «қора рўйхат»дан чиқарди. Мазкур ўқув юртларида покистонлик талабалар тиббиёт йўналиши бўйича таҳсил олишади.
Улар: Иса Ахунбаев номидаги Қирғиз давлат тиббиёт академияси; Ўш давлат университети; Қирғиз-Рус Славян университети; Қирғизистоннинг халқаро универститетига қарашли Халқаро олий тиббиёт мактаби.
Шунингдек «қора рўйхат»да Қирғизистоннинг 12 ОЎЮ қолмоқда — Покистон бу рўйхатга фақатгина Қирғизистоннинг ўқув юртларини киритган.
Таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев октябнинг охирида Покистон Қирғизистоннинг барча тиббиёт олийгоҳларини қора рўйхатга киритганини ва ўз фуқароларига бу ОЎЮларига топширишни маслаҳат бермаслигини билдирган.
Вазирликнинг маълумоти бўйича бунга Қирғизистонда ўқишни тамомлаган талабаларнинг 90%и Покистоннинг Тиббиёт кенгашининг мажбурий тиббий имтихонидан ўтмай қолиши сабаб бўлган. Бундан ташқари, Покистонда уларнинг дипломлари яроқсиз бўлган.
Ўқув юртининг ректорлари Покистонга қора рўйхатни қайта кўриб чиқишни, бу рўйхатдан 2016-йили Покистоннинг тиббиёт кенгаши томонидан таклиф қилинган ОЎЮларини чиқаришни таклиф қилувчи вариантларни муҳокама қилишган.
Таълим вазирлининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 19 ОЎЮ тиббиёт соҳасида билим беради. 2019-2020-ўқув йилида Қирғизистоннинг ўқув юртларига 4 мингга яқин покистонлик талаба топширган — умумий республикада 6 788 Покистон фуқароси билим олади.