«Клооп» нашрига Жалолобод вилоятининг Ахси тумани яшовчиси 8 ноябрда махсус хат билан мурожаат қилди. Унда у шу йилнинг 7 октябрида Ахсида бўлган оммавий муштлашувда вафот этган Улан Жаманкуловнинг иши адолатли тергов қилинмаётганини ёзган.
Шунингдек, бошқа жабрланувчилар терговда кўрсатма беришдан қўрқиб, айримлари эса бир томонлама кўрсатма бериб, қолаверса берган кўрсатмасини инкор қилганлар ҳам борлигини айтган. Бунинг сабабини у муштлашувни бошлаганлар «Жилдиз» исмли киши гувоҳларга «босим ўтказаётгани» билан тушунтирган.
«Жилдизнинг икки ўғли ҳам бу воқеага аралашганини ва унинг бир ўғли Кербен шаҳрида милиция ходими бўлиб ишлайди», — деб ёзган хат эгаси.
Кербенда сиёсий кўтарилишлар вақтида 7 октябрда «Альтин казик» кинотеатрининг олдида оммавий муштлашув бўлган. Жанжал Кербен шаҳрининг яшовчилари билан Ак-Дўбў қишлоғининг яшовчилари ўртасида бўлган. Бунга Ахси тумани ҳокими Эсенали Ормоналиевни ўз ўрнида қолдириш ёки ишдан бўшатиш масаласи сабаб бўлган.
Икки томонни ажратиш мақсадида номаълум яшовчи томонидан осмонга уч марта ўқ узилган. Муштлашувда уч киши жабрланиб, Ахси ҳудудий касалхонасига ётқизилган. Бироқ уларнинг бири олган жароҳати сабаб вафот этган.
Туман раҳбари Ормоналиев «Клооп»га шу куни 300-400га яқин одам йиғилганини билдирди. Ҳокимнинг айтишича, у лавозимни қонуний йўл билан ўтказиб беришини айтиб, йиғилганларни тарқатишга ҳаракат қилган.
«Уюштирганлар гувоҳларга босим ўтказиб, қўрқитмоқда»
«Клооп»нинг мухбирлари марҳумнинг яқинлари билан боғланиб, воқеани батафсил билди.
Марҳум Жаманкуловнинг аёли Нургул Аргинбаеванинг айтишича, турмуш ўртоғи тартибсизлик бўлган жойга ҳокимнинг чақируви билан халқ қўшини аъзоси қатори борган.
“«Қўшни қишлоқнинг йигитлари келиб, ҳокимият талашиб, мени уриб, иш кабинетимдан чиқариб юборишди. Улар бугун ҳам келиб жанжал кўтаришади. Шу сабаб келиб, тинчлик учун шаҳарни қўриқланглар » деб ҳоким чақирган. Мени турмуш ўртоғимдан ташқари яна 5-6 кишига қўнғироқ қилган экан”, — деб тушунтирди Аргинбаева.
Ормоналиев Жаманкулов билан телефон орқали боғланганини тасдиқламади, бироқ митингчилар 6-октябрда келиб жанжал кўтариб, уни иш кабинетидан қувиб чиққанини тасдиқлади.
«Жаманкуловни кербенлик қатори танийман. Ҳокимнинг ўрни талаш бўлаётганда улар маъмуриятни ва мени ҳимоя қилиш мақсадида бир қанча болалар билан келишган эди», — деди Ормоналиев.
Бундан ташқари, марҳумнинг аёли Ахсидаги тартибсизлик «махсус сценарий» билан уюштирилган деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, бунга далил қатори тартибсизликни уюштирганларнинг аудиоёзуви ҳам бор.
“Кутман исмли яшовчи воқеадан бир кун олдин аудио жўнатиб кўрсатма берган. «Мен сизларга кимни уриш кераклигини кўрсатиб тураман. У ерда Жилдиз бундай қилади, сизлар ундай қиласизлар» деган жойлари бор. Шу вақтгача мана шундай далиллар бўлса ҳам қўлга олмаган”, — дейди марҳумнинг аёли.
Аргинбаева «Клооп»га интервью бераётиб, воқеани турмуш ўртоғи айтиб бергандай сўзлаётганини таъкидлади.
“Жилдиз 1968 йили туғилган катта ёшли киши. У мени турмуш ўртоғимни чақириб, Улан унинг ёнига борганда милтиқ осмонга отилади. Бу отилган ўқ «сигнал» бўлган экан. Шу вақтда бошқа томондан отлиқлар бостириб келиб, турмуш ўртоғимни калтаклай бошлашган. Булар тайёрланиб келишган, уларнинг қўлида арматура, лопатка, тош бўлган”, — деди Аргинбаева.
Марҳум Жаманкулов жароҳат олгандан кейин олдин Жалолобод вилоят касалхонасида даволанган. Аҳволи ўзгармагандан кейин яқинлари уни Бишкек шаҳрига олиб боришга мажбур бўлишган. Пойтахтда Жаманкуловнинг бош суяги жароҳатланиб, қон уюшиб қолгандан сўнг операция қилинган. Бироқ соғлиги тикланмаган.
“Тартибсизликларни асосий ташкилотчилари Жилдиз Шадибековни ва олдин милиция хизматида ишлаган унинг ўғлини ҳуқуқ тартибот органи қамоққа олган. Адашмасам ўғлининг исми Тургунбек бўлиши керак. Улар шунчаки юришибди. Шунда милиция «ўз одамларини» қўлга олмайдими! Уюштирувчилар гувоҳларга ҳам босим ўтказиб, қўрқитиб, кўрсатма бердирмай, уйига чиқаришмоқда. Бу болаларнинг яқинлари ариза ёзамиз дейишган эди, қўрқитиб ёздиришмади. Улар «қачон Жилдиз ушлангандан кейин айтиб берамиз» дейишяпти”, — деб билдирди Аргинбаева.
Марҳумнинг ортида икки ўғли, икки қизи қолди.
Воқеа бўйича милиция нима дейди?
Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Нурдин Жээнтаев «Клооп»га мазкур факт тергов давомида «Бебошлик»дан «Танага оғир зарар келтириш» моддасига ўзгартирилганини билдирди. Шунингдек, Жээнтаев 7 ноябрь куни тартибсизлик асосида уюштирувчи қатори гумон қилиниб, Ахси туманининг 33 ёшдаги яшовчиси қўлга олинганини таъкидлади. У вақтинча сақлаш жойига киритилган.
«Бу ишни ҳозирда вилоятнинг тажрибали терговчиси текширмоқда. Тартибсизликларга қатнашган одамларнинг сони жуда кўп бўлгани учун тартиб билан ҳаммаси сўроққа чақирилиб, иш давом этмоқда», — деб билдирди у.
Жээнтаев бундан ташқари, «тартибсизлик уюштирди» дейилган яшовчининг «гувоҳларга босим ўтказмоқда» деган маълумоти бўйича ҳам қонун доирасида тергов бораётганини таъкидлади. Унинг айтишича, тергов давомида терговчи жабрланувчилар томонидан айтилган бирор бир ҳолатларни ҳисобга олмаса, улар махсус прокуратурага мурожаат қилса бўлади.
Жилдиз Шадибековнинг ва унинг ўғлини бу воқеага алоқаси Жээнтаев тергов давомида билинади деб жавоб берди. У Шадибековнинг ўғли Ички ишлар вазирлигида 2009 йили ишлаганини тасдиқлади.
«Буни уюштирганлар ва бунга қатнашганлар тергов томонидан аниқланган, бироқ терговнинг махфийлиги сабаб маълумот берилмайди. Тергов яна бир ойдан кейин тугайди, шундан сўнг юридик баҳо берилади», — деди Жээнтаев.
Октябрда бўлган тартибсизликлар
5 октябрда Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида сайлов натижасини тан олмаган партияларнинг аъзолари ва тарафдорлари муддатсиз митинг ўтказишган.
6 октябрга ўтар кечаси намойишчилар Оқ уйни босиб олишган.
Шундан сўнг МХДҚнинг биноси ҳам намойишчилар томонидан қўлга олиниб, муассасанинг тергов қамоғидан собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва унинг бошқа тарафдорлари бўшатилган.
Кейин сиёсатчи Садир Жапаров, собиқ премьер Сапар Исаков, собиқ депутат Равшанбек Жээнбеков ва бошқа сиёсатчилар қамоқдан тарафдорлари томонидан чиқарилган.
Парламент сайлови натижасини тан олмаслик бўйича митинглар Бишкекдан ташқари ўлканинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлган. Бу орада ҳукуматнинг Баткен, Норин, Иссиқкўл, Талас ва Ўш вилоятларидаги вакиллари ишдан кетишган. Шунингдек республиканинг айрим туманлари ҳокимлари ҳам ишдан кетишган.
Бироқ кейинчалик Садир Жапаров премьер-министр бўлгандан кейин унинг буйруғи билан маҳаллий ҳукуматдагилар ўз ишларига қайтишган. Лекин Садир Жапаров вақтинча президент вазифасини бажарувчи бўлиб келгандан сўнг у бир нечта ҳокимларни алмаштирган.