Вилоят губернатори муовини сўзларига кўра, Ўзбекистондан сабзавотлар келиши камайгани боис озиқ овқат маҳсулотларига бўлган нарҳ кўтарилаётир. Иқтисодчилар фикрича, қирғиз-ўзбек чегарасининг ёпиқлиги минтақада эркин иқтисод зонани тузишга ҳалал бермоқда.
Ўш вилояти губернатори Аҳмаджон Маҳамадовга кўра, қўшни Ўзбекистондан Қирғизистонга эрта пишар сабзавотлар олиб келинар эди. Маҳамадовнинг айтишича, чегарани ёпиқлиги туфайли тўхтаган савдо сотиқ минтақада озиқ овқат маҳсулотларига бўлган нарҳларнинг ошишига олиб келган.
Губернатор муовинига кўра, Ўзбекистон билан бўлган товаралмашув бир йил ичида 20 фоизга камайган.
Савдонинг сусайишига 2010 йил бўлиб ўтган миллатлараро тўқнашувлар сабаб бўлганини айтади Маҳамадов.
Маҳаллий ҳукумат минтақада савдонинг яхшиланишига ишонтирмоқдалар. Улар сўзларига кўра, тўпалонлар чоғида жабр тортган тадбиркорлар ҳар қандай солиқлардан озод этилган.
«Чегаранинг ёпиқлигига қарамай савдо аста секин тикланяпти. Агар чегара очилса албатта савдо янада яхшиланади», — деди губернатор муовини.
Ўзбекистон қўшни Қирғизистон билан чегарани 2010 йилнинг 7 апрелида мамлакат иккинчи президенти Курманбек Бакиев ҳукумати қулагандан сўнг ёпганди.
Экспертлар фикри
Иқтисодиёт фанлари доктори Жумакадир Акенеевнинг сўзларига кўра, икки давлат тадбиркорлари иш олиб борган Ўш вилоятининг энг катта бозорларидан бири чегаранинг ёпиқлиги туфайли ишламай қолган. Авваллари ўзбекистонлик тадбиркорлар ун, гўшт ва сут маҳсулотларини Қирғизистондан сотиб олишар эди.
«Биз — қўшнимиз, бизда Ўзбекистон учун, уларда эса биз учун керак бўлган маҳсулотлар бор. Ччегаранинг ёпиқлиги на савдо сотиқнинг ошишига ва на икки давлат ўзаро алоқаларига яхши таъсирини кўрсатмаяпти», — деди Акенеев Kloop.kgга берган интервьюсида.
Иқтисодчи сўзларига кўра, Қирғизистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегара ҳудудларида эркин иқтисодий зона очишни режалаштирмоқда.
«Агар чегаралар ёпиқ бўладиган бўлса бу ҳақда гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу бизнинг режаларимизни амалга ошишига жуда катта таъсир кўрсатяпи», —деди у.
Яна бир иқтисодчи Мирлан Убайдуллаев чегаранинг ёпиқлиги Ўзбекстоннинг иқтисодига салбий таъсирини кўрсатаётганини айтади. Унинг фикрича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи озиқ овқат маҳсулотларини Қирғизистон истъмол қилади.
« Ўзбекистондан келувчи сабзавот ва меваларсиз Қирғизистон бир муддат яшай олиши мумкин. Айни пайтда, ўзбек тарафи ўз иқтисодини қирғиз тарафда ривожлантира олмайди. Бу эса Ўзбекистоннинг иқтоисодига зиён, Қирғизистоннинг эмас», —дейди Убайдуллаев.
Аравондан келаётган мол
Айгул Базарбаева Ўшнинг марказий бозорида сабзавотлар сотади. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг чегарага яқин жойда жойлашган Аравондан сабзавотларни у муаммосиз олади.
Яна бир савдогар Маматали Жаанбаевнинг айтишича чегаранинг ёпиқлиги унинг тижоратига «ҳеч қандай» таъсир ўтказмаётганини айтади.
«Энди бизга маҳсулотлар Аравондан [Ўзбекистон билан чегарадош ҳудуд] келяпти. Ҳаммаси ўша – ўша, бироқ нарҳлар озгина қиммат», — деди тадбиркор.
Kloop.kgнинг Ўшдаги мухбирларига кўра - сут, ун, сабзавот, гўшт маҳсулотлари ўртача 5-7 сомга ошган.
Озиқ овқат маҳсулотларидан ташқари Ўзбекистондан Қирғизистонга пахта учун ўғитлар ҳам келмаяпти. 17 июн куни Қора сув туманининг Ак-Таш қишлоғи пахтакорлари кўчатлари учун ўғит ўз вақтида келмаётганлиги туфайли ҳосилдан ажраб қолишлари мумкинлигини айтиб Ўшда митинг ўтказган эди. Ҳукумат ўшанда ўғитларни Ўзбекистонда ўғри йўллар билан олиб ўтишга мажбур бўлаётганини айтган эди.