Жалолобод шаҳридаги «Токтогул» номидаги истироҳат боғида 13 ёшдаги ўсмир аттракционга урилиб, ҳалок бўлди. Вилоят милициясидан маълум қилишларича, «Молоток» номли аттракцион ишлаётганда марҳум ёнидан ўтиб кетаётган бўлган. У олган жароҳати сабаб ҳалок бўлган. Воқеа 6 ноябрда содир бўлган.
Шунингдек, милициядан мазкур аттракционнинг атрофи тўсиқлар билан ўралмаганини таъкидлашди. Мазкур факт Жиноятларнинг ягона реестрига «Фойдаланувчилар учун хавф солиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, ҳозирда тергов амаллари бормоқда.
Бундан уч йил олдин Ўш шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида айланма карусель қулиб, саккиз киши жабрланган. Ўш ШИИБи «Техника воситаларидан қоидасини бузиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалган.