Қирғизистон президентини муддатидан аввал сайловга номзод Таалатбек Масадиков номзодини қайтариб олди. Бу ҳақда Масадиков ўзининг YouTube-каналидаги видео мурожаат орқали билдирди.
Масадиков бўлаётган сиёсий жараёнларни ноқонуний деб ҳисоблайди.
«4 октябрдаги парламент сайлови натижалари бекор қилингандан кейин Конституция бўйича биринчи парламент, кейин президентлик сайлови бўлиши керак», — деб билдирди у.
Ҳозир бу тартиб бузилгани учун Масадиков ноқонуний сиёсий жараёнга қатнашишдан бош тортди.
Масадиков президентлик сайловига қатнашишдан бош тортган иккинчи номзод. Бироз олдин президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровнинг фойдаси учун сайловга қатнашмаслигини собиқ премьер Ўмурбек Бабанов айтган эди.
Муддатдан аввалги президент сайлови - 2021
Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловини 2021 йилнинг 10 январига белгилаган. МСКнинг маълумотига кўра, президентлик сайловига қатнашиш учун 9 киши ариза берган.
Яна икки одам сайловга қатнашиш ниятида эканини билдириб, бироқ МСКга ҳужжатларини топширмаган. Улар «Реформа» партиясининг лидери Клара Сооронкулова ва президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров.
Навбатсиз президентлик сайлови 5 октябрдаги сиёсий инқироз натижаси. МСК 4 октябрда ўтган сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилгандан кейин минглаган фуқаролар ўлка бўйича норозилик намойишига чиққан. 6 октябрга ўтар кечаси тартибсизликлар бошланиб, Жогорку Кенеш биноси митингчилар қўлига ўтган. Тартибсизликлар вақтида митингчилар қамоқдаги бир қатор одамларни, уларнинг орасида собиқ депутат, гаровга олиш моддаси бўйича 10 йиллик жазо муддатини ўтаётган Садир Жапаровни бўшатган.
Қамоқдан чиққандан кейин Жапаровнинг тарафдорлари лидерига премьерликни ёки президентлик лавозимларини беришни талаб қилишган. Охири уларнинг ҳам талаби инобатга олинган: олдин Жапаров премьер қатори легитимлашган. Унга қадар бир қанча депутатлар томонидан Жапаровнинг номзоди таклиф қилингани билан Конституциявий меъёрлар сақланган эмас. Бироқ айрим депутатлар уларга таҳдиди бўлаётганини айтишган.
Кейин Садир Жапаров тарафдорларининг президент Сооронбай Жээнбековнинг истеъфога кетиш талаби ҳам амалга ошган. Улар таҳдидлар сабаб янги давлат раҳбари сайлангунча президент вазифасини бажарадиган спикер Канатбек Исаев бу ваколатларни Жапаровга ўтказиб беришни талаб қилиб, бунга эришган.
Марказий сайлов комиссияси сиёсий вазият сабаб сайлов натижасини бекор қилган. Такрорий сайлов 20 декабрга белгиланган. Кейин 22-октябрда Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг бир қанча депутатлари конституциявий ислоҳотлар ўтказишни ва парламент сайловини 4-6 ойга ортга жилдиришга йўл қўймаган қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, маъқуллашган.
23 октябрда президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров парламентга бўладиган сайлов кунини жилдириб, июнгача бўлиши ҳақидаги қонунни имзолаган. Бироқ олдин референдум ўтказиб, президентлик ёки парламент бошқаруви формасини танлашни таклиф қилган.
Жапаров сайловни ортга жилдиришни «вазиятини барқарорлаштириш ва халқнинг сайлов жараёнига бўлган ишончини ошириш» мақсадида қабул қилган қарор деб айтмоқда.
Юристлар ҳаракат билан Конституция меъёрларини бузиб, Қирғизистонни ҳуқуқий майдондан чиқаради деб ҳисоблашади.