Сентябрнинг охирида Россиядаги меҳнат муҳожирларининг сони 1,8 млн кишини тузди. Ўтган йили эса муҳожирлар сони 2,3 млн киши бўлган — бу 22,5%га кўпроқ. Бу ҳақда «Известия» нашри Россиянинг ИИВга таяниб ёзди.
«Барча категориядаги чет ўлкалик ишчиларнинг сони қисқарди. Уларнинг орасида патент билан ишлаганлар: 2020 йили 1 376 100 (2019 йилнинг 30 сентябрида 1 744 100 — 21,1%га озайди). Ишлашга рухсат берувчи қоғозлар деярли 30 %га озайди — 85,7 минг, ўтган йили 121,8 минг бўлган», — деб ёзилади маълумотда.
Евросиё иқтисодий иттифоқидаги давлатлардан келган ишчиларнинг сони 26%га камайди. 30 сентябрга кўра уларнинг сони 333 минг кишини ташкил қилган, 2019 йили — 450 минг киши бўлган.
*Бу статистикага ишга рухсат олган ёки расмий турда меҳнат шартномасини тузган муҳожирлар кирган.
«Кўпинча Россиянинг меҳнат бозорида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Хитой, Молдова, Беларус, Ветнам ва Туркиянинг фуқаролари кўрсатилган», — деб билдирди Россиянинг ИИВ маълумотида.
Миграция давлат хизматининг статистикасига кўра, 2018 йили Россияда 640 минг қирғизистонлик бор. Норасмий маълумотлар бўйича қирғизистонликларнинг сони 1 млнга яқинлашиб қолди.
Россия ҳукумати коронавирус пандемияси сабаб муҳожирлар ишлаган жойларнинг фаолиятига чеклов киритган. Шу сабаб кўплаган муҳожирлар ишсиз қолиб, уйларига қайтишга мажбур бўлишган.