Жапаров «халқдан қўрқиб қочиб кетган кадрлар»гина алмашганини айтди

309

3-ноябрда президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров Ўш шаҳридаги стадионда аҳоли билан учрашди. Жапаров халққа мурожаат қилиб, кейин фуқароларнинг саволларига жавоб берди. Учрашув 1,5 соатга яқин давом этди.

Яшовчиларнинг бири Жапаровга мурожаат қилиб, яхши ишлаётган ходимларни ўз ўрнига қайтаришни сўради. Ўз навбатида ҳукумат раҳбари давлат хизматидаги «кадрлар бирох» алмашганини айтди.

Бундан ташқари, давлат хизматидаги раҳбарларнинг тартибсизликлар вақтида «турли ишлар қилгани ва халқдан қўрқиб кетганлари» алмашганини қўшимча қилди. У бу вақтинча эканини таъкидлаб, ходимларни тайинлаш сайловдан кейин бўлишини билдирди.

«Бошқа кадрлдар ҳозир алмашмайди. Қачон сайлов ўтиб, реформа бошланганда ҳар бир тармоққа ўз мутахассислиги билан боради. Алмашишдан олдин комиссия тузилиб, танлов асосида олинади», — деб жавоб берди у.

Жапаров «кадрлар бироз алмашди» дегани билан у бошчилик қилаётган ҳукуматнинг таркиби деярли тўлиқ алмашган. Шунингдек, барча вилоят раҳбарлари ва айрим туманларнинг ҳокимлари ҳам янги тайинланди.

Шу сабаб айрим ҳудудлардаги кадрлар алмашишига норози бўлган яшовчилар раҳбарларни қайтаришни талаб қилиб, митингларга ҳам чиқишган.