Давлат тадқиқот департаментининг директори Сүйунбай Арабеков вафот этди

281

1 ноябрда Давлат тадқиқот департаментининг директори Суюнбай Арабеков бевақт оламдан ўтди. У 55 ёшда эди.

Арабеков Ўш вилоятининг Қорақулжа туманида туғилган. 1988 йили архитектор мутахассислигига эга бўлгандан кейин ишини «Кыргызгипрострой» лойиҳачилик институтидан бошлаган. Бир йилдан сўнг мазкур институтнинг Ўш вилоятидаги филиалига келиб, архитекторларнинг раҳбари бўлиб ишлаган.

Шунингдек, Арабеков Иссиқкўл туманининг бош архитектори, Балиқчи шаҳрида шаҳар қуриш ва архитектура бошқармаси етакчиси, 2015 йилдан бошлаб Қирғиз-Рус Славян университетида Архитектура кафедрасида ўқитувчи хизматларида ишлаган.

2017 йили Давлат қурилиш директорининг маслаҳатчиси, 2018 йилдан бошлаб Давлат тадқиқот департаментининг директори бўлиб ишлаб келган.